Буюк Британияда Aston Martin Volante V8 русумли автомобиль сотувга қўйилди.
Мазкур автомобиль аввал «Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэмга тегишли бўлган.
Транспорт воситаси ўзининг дастлабки DB1001 рақами билан 486 минг еврога баҳоланган. Автомобиль жудаям яхши ҳолатда. Бекҳэм уни 2018 йилда сотган.
Маълумот учун, 45 ёшли Бекҳэм футболчилик фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед», «Престон Норт Энд», «Реал Мадрид», «Милан», «Лос-Анжелес Гэлакси» ва ПСЖ клубларида тўп сурган. У 2011 йилда дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси деб тан олинганди.
Изоҳ (0)