• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хориждан қайтган фуқаролар учун карантинни меҳмонхонада ўтказиш нархи ва тартиби маълум қилинди

    Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби белгиланди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур тартиб бўйича маълумот берди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг 14 кунлик карантинни меҳмонхонада ўтказишига доир вақтинчалик тартиб тасдиқланди

    Маълум қилинишича, ҳозирги кунда фуқароларни карантин талаблари асосида жойлаштиришга етарли шароит яратган ва уларни қабул қилишга розилик билдирган меҳмонхона фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатлари шакллантирилди. Унга кўра:
    • 300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами 13 та;
    • 301-500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами 54 та;
    • 501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхона рўйхати шакллантирилган.
    Қўмита томонидан таъкидланишича, битта рейсда Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларнинг Миллий гвардия томонидан тун-у кун қўриқланадиган меҳмонхоналарга тартибли жойлаштирилиши, аҳоли ўртасида коронавируснинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида меҳмонхоналарнинг рўйхати ҳар битта нарх тоифасидан 3 тадан — жами 9 та энг кам нарх тақдим қилган меҳмонхоналар кесимида эълон қилиб борилади. Бунда меҳмонхоналар ўринлари сони карантинга олинган фуқаролар ва қайд этилган бронлар ҳисобига тўлгач, рўйхат янгилаб борилади.

    Карантинни меҳмонхонада ўтказиш бўйича йўриқномага кўра, меҳмонхоналарга 14 кунлик карантинга «қизил» рейслар билан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар олинади.

    Меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ ва хизмат кўрсатиш пуллик асосда амалга оширилади. Жойлаштириш нархи олдиндан маълум қилинади, меҳмонхона нархи жиҳатдан 3 хил тоифаси таклиф этилди. Мазкур тоифалар бўйича шакллантирилган меҳмонхоналар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-саҳифаси ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали олиш мумкин.

    Меҳмонхоналарда туришни истамаган шахслар махсус карантин марказларига карантин даврини ўташ учун юборилади.

    Меҳмонхоналар томонидан олиб келинган, лекин карантинни меҳмонхоналарда ўтказишни хоҳламаган фуқаролар карантин марказларига ушбу фуқароларнинг ўз ҳисобидан йўл-патруль хизмати ходимлари кузатуви остида етказилади ва белгиланган тартибда вақтинча карантинда сақланади.

    Меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ истагини билдирган фуқаролар халқаро аэропортга, чегара ўтказиш пунктларига етиб келганидан сўнг белгиланган меҳмонхона номига ариза тўлдиради.

    Ўзбекистон ҳудудига кириб келгач меҳмонхонада ёки махсус карантин марказларида карантин муддатини ўташ истагини билдирган шахслар алоҳида транспорт воситаси орқали ҳамда ички ишлар органлари ходимлари кузатуви остида ўзлари танлаган тоифадаги меҳмонхоналарга етказиб борилади ва жойлаштирилади. Транспорт ва кузатув харажатлари умумий меҳмонхона хизматлар нархининг ичига киритилади.

    Бунда фуқаролар энг арзон нархлар таклиф этган меҳмонхоналарга биринчи навбатда жойлаштирилади.

    Меҳмонхона хизматлари учун тўлов унга жойлашгандан сўнг уч кун мобайнида тўланиши лозим. Тўловни амалга оширмаган шахслар махсус карантин марказларига кўчирилади. Пул тўламаган шахслар махсус карантин марказларига олиб келинган кундан бошлаб 14 кунлик муддатга карантинга олинади.

    Фуқаролар мехмонхоналарда карантинга жойлаштирилганидан сўнг улардан 1 сутка ичида ва 11 кундан кейин такрорий коронавирус учун полимераза занжирли реакция (ПЗР) лаборатория тести олинади.

    Меҳмонхоналарда 24 соат узлуксиз тиббиёт ходимлари навбатчилиги амалга оширилади. Меҳмонхона санитария хавфсизлик меъёрлари ва стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади ва доимий тарзда санитария-эпидемиология марказлари назорати остида дезинфекция ва бошқа профилактика тадбирлари ўтказилади ва жойлаштирилган шахслар ҳимоя воситалари, шу жумладан, тиббий ниқоб ва бир марталик қўлқоп билан таъминланади.

    Тиббиёт ходимлари карантинда сақланаётганларнинг ҳолатини кунига камида 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказади. Касалликка чалинганликда гумон қилинган ёки юқори ҳароратли шахслар ташкил қилинган изоляторга жойлаштирилади ва улардан қўшимча полимераза занжирли реакция (ПЗР) лаборатория тестлари олинади.

    Меҳмонхоналарда карантинга олинган фуқароларда коронавирус билан боғлиқ бўлмаган касалликлар аниқланган тақдирда уларнинг шифокор хулосаси билан ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан бошқа тегишли даволаш муассасаларига кўчирилади.

    Меҳмонхоналарда тоифадан келиб чиқиб стандарт меню асосида 3 маҳал овқатланиш таъминланади. Алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади. Овқатланиш яшаш учун ажратилган хоналарда амалга оширилади.

    Карантин муддати ўталаётган меҳмонхоналар ҳам карантин зонаси ҳисобланади ва мазкур объектларга карантинга олинувчиларни етказиб келиш ва у ерда изоляцияда сақлаш ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан амалга оширилади. Меҳмонхоналардаги карантин зоналарини тарк этиш тақиқланади.

    Карантинга олинган шахслар халқаро аэропортлар, чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхонага етказиб келиш ва меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ вақтида ўрнатилган санитария-гигиена қоида талабларига, шу жумладан, ҳимоя воситаларидан (ниқоблар) фойдаланиш, полимераза занжирли реакция (ПЗР) лаборатория тест синамалари топшириш, ижтимоий масофани сақлаш ва изоляция қоидаларига қатъий риоя қилишга мажбурдир.

    Меҳмонхоналарга шахсий буюмларни олиб кириш фақатгина санитария-гигиена тозалашдан сўнг амалга ошириш мумкин. Меҳмонхоналарда мобил алоқа воситасини ишлатишга рухсат берилади.

    Ўзбекистон Республикасига етиб келган йўловчиларни келиш, тегишли объектларга олиб бориш ва карантин муддатини ўташнинг барча босқичларида қариндошлар ва танишлар билан кўришиш тақиқланади.

    Карантин муддати (14 кунлик) якунлангач, соғлиғи текширилиб, ПЗР лаборатория тест синамалари касаллик мавжуд эмаслигини тасдиқлаганидан сўнг шахслар меҳмонхонани тарк этишлари мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 5 июлдан бошлаб коронавирусга чалинган айрим тоифа беморлар ўз уйида даволаниши мумкин бўлади
    • Ўзбекистоннинг «қизил» ва «сариқ» ҳудудларида соат 23:00 дан кейин кўчада юриш тақиқланди
    • Ўзбекистондаги барча буюм бозорлари ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ёпилади

    30.06.2020, 20:08   Изоҳ (0)   65148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Лойиҳалар фабрикаси», Ангор эчкилари ва хориждаги ўзбеклар – вазир ўринбосари Наманган вилоятини ривожлантириш стратегияси ҳақида

    30.06.2020, 19:08

    Ўзбекистонда 1 июль куни ҳаво бироз булутли бўлади, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    30.06.2020, 18:58

    Фарғонада темир йўл шпалларидан болт ва гайкаларни ечиб олган фуқаро фош қилинди

    30.06.2020, 18:34

    Пискентда педагогика университетига ўқишга киритиш учун 3,5 минг доллар олган ўқитувчи қўлга тушди

    30.06.2020, 18:10

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг дастлабки беш ойида жиноятлар сони 41 фоизга кўпайгани маълум бўлди

    30.06.2020, 17:57

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 87 кишига кўпайиб, 8385 нафарга етди

    30.06.2020, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.