
Жозе Моуриньонинг Мадридга қайтиши ҳақидаги гап-сўзлар футбол оламини икки лагерга бўлиб қўйди. Бир томонда инқироздаги мураббий, иккинчи томонда унга ҳамон ишонаётган Флорентино Перес. The Athletic таҳлилига кўра, бу қайтиш “Реал”ни яна диққат марказига олиб чиқса-да, кутилмаган можароларни ҳам кафолатлайди. Хўш, Жозе ҳақиқатан ҳам Мадридни чўққига қайтара оладими ёки бу навбатдаги “қисқа саргузашт” бўлиб қоладими?








