Енгил вазн тоифасида UFC’нинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи ўзининг Instagram’даги саҳифасига промоушеннинг ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усмон билан спарринг тушаётган видеони жойлаштирди.
«Пўлат пўлатни чархлайди. Шундай раундлардан бир нечтасини томоша қилиш учун қанча тўлайсиз? Усмон ҳақиқий йиртқичга ўхшайди. Эндиликда у биз билан бирга шуғулланишидан хурсандман. Шунчаки, икки йигит вақтичоғлик қилмоқда», — деб ёзиб қолдирган Гэтжи.
31 ёшли Гэтжининг кейинги рақиби россиялик Ҳабиб Нурмагомедов бўлиши кутилмоқда. Улар ўртасидаги қарама-қаршилик 2020 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Гэтжи MMA’да 24 жанг ўтказиб, шуларнинг 22 тасида ғолиб чиқиб, иккитасида имкониятни бой бериб қўйган. Нурмагомедов эса 28 жангда қатнашиб, барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)