Смартфонлардаги геолокация функциясини чеклаб ёки ўчириб қўйиш тавсия этилади, бу фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўзгалар қўлига тушиб қолишидан ҳимоялайди. Бу ҳақда «Рақамли фуқаро» платформаси эксперти Владимир Гриценкога таяниб, «Известия» хабар берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, мобил иловалар фойдаланувчининг реклама борасидаги қизиқишлари билан ўзаро алмашиб туради. Улар орасида смартфон эгасининг турли манбалардан келувчи, хусусан, қаерда эканлигини кузатувчи маълумотлар ҳам ўрин олган.
«Масалан, фойдаланувчи Instagram’га кирса, илова у Қизил майдонда эканлигини аниқлай олади ва бу маълумотни бошқа ҳамкор иловага узатади», — дейди Гриценко.
Бундан ташқари, геолокацияни ўчириб қўйиш смартфон аккумуляторининг узоқроқ ишлашига хизмат қилади. Шу билан бирга, у геолокацияни бутунлай ўчиришни тавсия қилмайди, чунки бу борадаги маълумотларни тўпловчи алгоритмлар айрим вақт оралиғида ишлайди.
Аввалроқ TelecomDaily ахборот-таҳлил агентлиги раҳбари смартфон учинчи шахс томонидан тингланаётганини қандай билиш мумкинлиги тўғрисида маълумот берганди.
Изоҳ (0)