Япониянинг Ямато шаҳрида кўчалар бўйлаб ҳаракатланиш вақтида смартфондан фойдаланишга тақиқ қўйилди. Қонун 1 июлдан кучга киради. У тавсиявий характерга эга ва қоидабузларга ҳеч қандай жазо қўлланилишини кўзда тутмайди, деб хабар беради Kyodo News.
Маҳаллий ҳукуматнинг сўзларига кўра, шаҳарликлар мазкур талабнинг нақадар аҳамиятга эга эканлигини тушунади ва унга риоя қилади.
Агар пиёда гаджетдан фойдаланишни хоҳлаб қолса, у ҳеч кимга халақит бермайдиган жойга тўхтатиши керак.
Кунчиқар мамлакат олимларининг аниқлашича, инсон смартфондан фойдаланаётганида кўзларнинг кўриш бурчаги қисқаради, ҳаракат вақтида эса у бошқа йўловчилар ёки автомобиллар билан тўқнашиб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан Японияда селфи таёқларидан фойдаланишга чеклов қўйила бошланган.
Изоҳ (0)