Ерга 441987 рақамли (2010 NY65) потенциал хавфли астероид яқинлашди. Бу ҳақда NASA Реактив ҳаракатлар лабораторияси маълум қилди.

Фото: ESA

Космик жисм Ер сайёрасига 24 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:44 да максимал даражада яқинлашган бўлиб, соатига 12 800 километр тезликда 3,7 миллион километр узоқликдан учиб ўтган. Бу Ойгача бўлган масофадан 9,6 баробарга кўп демак.

Олимларнинг таъкидлашича, диаметри 288 метр бўлган астероид ўз ўқи атрофида 4,9 соат ичида бир марта айланишни амалга оширади.

Мазкур космик жисм 2010 йилда очилган. Астероид потенциал хавфли осмон жисмлари синфига кирса-да, унинг сайёра билан тўқнашув эҳтимоллиги жуда кам.

Июнь ойининг бошларида ҳам катталиги футбол майдонига тенг астероид Ерга яқинлашаётгани тўғрисида хабар берилганди.