Илон Маск SpaceX компаниясининг Ер атрофи ва фазовий саёҳатлар учун сувда сузиб юрувчи космопортлар қуришни режалаштираётганини маълум қилди. Маск бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида пост қолдирган.
Унинг қайд этишича, компания дастлабки портларни қурадиган ходимлар бўйича саралаш ишларини бошлаб юборган. Ушбу портлар орқали Starship ҳаво кемасида Ер атрофи, шунингдек, Ой ва Марсга саёҳатлар амалга оширилади.
Маскнинг сўзларига кўра, парвознинг дастлабки тести яқин 2-3 йилда ўтказилиши мумкин. Синовлар муваффақиятли кечадиган бўлса, бизнесмен тижорат парвозларини ҳам амалга оширишни бошлайди.
Маскнинг сузиб юрувчи космопортлари одамлар яшайдиган ҳудудлардан йироқда, соҳилдан бир неча километр масофа узоқликда ҳаракатланади. Коинотга учишни истаган йўловчилар у ерга махсус кемаларда етказилади.
Мавзуга доир:
- Crew Dragon «Союз»дан яхшироқми? «Роскосмос» инқирозга учрайдими? Энди русларнинг янги кемалари ХКСга учмайдими? — SpaceX муваффақиятидан кейинги космонавтика ҳақида
- SpaceX Марсга парвоз қилувчи кемани синовдан ўтказишни давом эттиради
- Илон Маск глобал интернет лойиҳаси доирасида яна 60 та сунъий йўлдошни фазога учирди
- «Батут ишлаяпти». Илон Маск «Роскосмос» раҳбарининг 6 йил олдинги ҳазилига жавоб қайтарди
Изоҳ (0)