• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Путин Ғалаба парадига келгани учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди (видео)

    Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига келгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.

    Фото: «Kremlin.ru»

    Фото: «Kremlin.ru»

    Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин суҳбат чоғида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

    Владимир Путин Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор 24 июнь куни Қизил майдонда бўлиб ўтадиган парадда иштирок этиши ҳақида сўз юритиб, «бу ўзига хос иттифоқчилик муносабатларининг яққол намойиши» эканини таъкидлаган.

    Россия президенти Ўзбекистон халқи Ғалабага улкан ҳисса қўшганини, ўзбекистонликлар фронт ортида фидокорона меҳнат қилганини, эвакуация қилинганларни бағрикенглик билан қабул қилганини мамнуният билан қайд этди. Тошкент шаҳрида Ғалаба боғи ташкил этилгани алоҳида таъкидланди.

    Президентлар кейинги йилларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган.

    Жаҳон инқирози оқибатларининг салбий таъсирига қарамай, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсмоқда. Хусусан, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 6,6 миллиард долларга етган. 2020 йилнинг илк ойларида ўзаро савдо ҳажми қарийб 2 миллиард долларни ташкил қилган.

    Икки давлат етакчи компанияларининг кооперацияси кенгаймоқда: бугунги кунда 2 мингга яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда, қиймати 12 миллиард доллардан зиёд бўлган янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 10 миллиард доллардан ошган.

    Ҳамкорликнинг яна бир устувор йўналиши — фан ва таълим соҳаларидаги фаол алмашинувлар. Кейинги бир неча йилда Ўзбекистонда Россия етакчи олий таълим муассасаларининг 7 та филиали ташкил этилган. Уларнинг умумий сони 10 тага етган. Россиянинг яна 4 та университети филиалларини Ўзбекистонда очиш режалаштирилган.

    Давлат раҳбарлари Ўзбекистон—Россия муносабатларининг долзарб масалаларини батафсил кўриб чиқди.

    Владимир Путин ҳамда Шавкат Мирзиёев ўртасидаги мулоқот вақтида РФ президенти ўзига хос юмор билан ҳамкасбига ҳазил қилган.

    «Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар билан бир қаторда кулинария бўйича ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда. Фурсатдан фойдаланиб сизни тушликка таклиф қиламан», — дея ҳазил қилган Путин.

    Фаол мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия ва Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида келишувларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги қайд этилди.

    Икки мамлакат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги ташрифга пухта тайёргарликни давом эттириш, бунда янги иқтисодий дастурлар ва илғор инвестиция лойиҳаларига эътибор қаратиш топширилди.

    Президентлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, бўлажак учрашувлар режасини, шу жумладан, МДҲ ва ШҲТнинг навбатдаги саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида англашиб олган.

    Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этишни режалаштирган.

    Мавзуга доир: 

    • Туркманистон президенти ҳам Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этмайдиган бўлди
    • Озарбайжон президенти ортидан Арманистон бош вазири ҳам Москвадаги Ғалаба парадига бормасликка қарор қилди
    • Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди

    23.06.2020, 22:10   Изоҳ (0)   57894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда отаси томонидан болта билан жароҳат етказилган опа-сингил қизалоқлар жонлантириш бўлимидан чиқди

    23.06.2020, 21:25

    Олий таълим вазирлиги: Тест синовлари бир кунда икки ёки уч сменада ўтказилади

    23.06.2020, 21:09

    Каттақўрғонда кучли шамол кузатилди. Шаҳардаги бинолар жиддий зиён кўрган (фото)

    23.06.2020, 20:40

    Сардобалик аёллар бир ойлик чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди

    23.06.2020, 20:11

    Ўзбекистонда халқаро темир йўл қатновлари очилиши масаласига аниқлик киритилди

    23.06.2020, 19:45

    Бухородаги коронавирус беморлари даволанаётган шифохонани таъмирлашда 577 млн сўм талон-торож қилинган

    23.06.2020, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.