• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда деҳқонларнинг ерга умрбод эгалик ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистонда деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ажратиш тартиби бекор қилиниши мумкин. Бу тартибни бекор қилиш Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган « ‘Деҳқон хўжалиги тўғрисида’ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида таклиф қилинмоқда.

    Фото: Ўзбекистон Либерал демократик партияси

    Фото: Ўзбекистон Либерал демократик партияси

    Қонун лойиҳасида қайд этилишича, ушбу лойиҳа деҳқон хўжалигини ташкил этиш, унинг фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шунингдек, деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Мазкур қонун лойиҳасида деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган. Амалдаги қонунга кўра, деҳқон хўжаликларига ердан умрбод фойдаланиш ва мерос қолдириш ҳуқуқи берилган. Янги қонун қабул қилинса, деҳқон хўжаликлари ушбу ҳуқуқдан маҳрум бўлади.

    Қонун лойиҳаси 6 та боб ва 28 та моддадан иборат. Ушбу қонуннинг янги таҳририда деҳқон хўжалиги, унинг аъзолари, хўжаликни ҳисобга қўйиш, хўжалик ер участкасидан фойдаланиш ва унинг устидан давлат назорати, сув истеъмоли, молиявий хизматлардан фойдаланиши, меҳнатни ташкил этиш ва хўжалик фаолиятини қўллаб-қувватлаш каби бир қатор масалалар кўзда тутилган.

    «Деҳқон хўжалиги тасарруфидаги ер участкасидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни назорат қилиш ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Деҳқон хўжалиги йўналиши бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини экмаган тақдирда, ер солиғи белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида ундирилади», — дейилади қонун лойиҳасида.

    Мазкур қонун лойиҳаси бўйича муҳокамалар 3 июлга қадар давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  2020 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилишини кўзда тутувчи тизимни жорий қилиш бўйича топшириқ берилганди.

    Шундан сўнг, 13 апрель куни Олий Мажлис палаталари кенгашларининг «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди. Қарор Ўзбекистонда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини кўзда тутганди.

    Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 16 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди. Лойиҳада томорқага ўз танлови асосида бирон-бир қишлоқ хўжалик экини экмаган фуқаролар аввал огоҳлантирилиши, кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жаримага тортилиши белгиланганди. Агар мазкур ҳолат бир йил давомида такроран содир этилса, бу қиймат уч баравардан беш бараваргача миқдорда бўлиши кўзда тутилганди.

    Бироқ таклиф қилинган мазкур ўзгариш бир қатор эътирозларга сабаб бўлди. Сенат ўзининг тўртинчи ялпи мажлисида мазкур таклифни маъқулламади.

    Кейинроқ Адлия вазирлиги «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    23.06.2020, 17:31   Изоҳ (0)   34549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг уч ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 6535 нафарга етди

    23.06.2020, 17:07

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 4500 нафардан ошди

    23.06.2020, 16:57

    «Бу кунларни душманимга ҳам раво кўрмайман...» Иликлари ишламаётган Диёрбек саховатли инсонларнинг ёрдамига муҳтож

    23.06.2020, 16:33

    Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган абитуриентларга фуқаролик паспортини 10 кун ичида навбатсиз олиш имконияти берилди

    23.06.2020, 16:09

    Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирус тестини ўтказишга рухсат берилди

    23.06.2020, 15:08

    Шавкат Мирзиёев Ғалаба парадида иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетди

    23.06.2020, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.