• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 21 июнь куни аҳоли орасида аниқланган коронавирус беморлари қаторидан сотувчи, учувчи, банк, иссиқхона ва хорижий корхона ходимлари ўрин олди

    Ўзбекистонда 21 июнь куни коронавирус қайд этилган 162 нафар бемордан 22 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. 20 июнь санасида мамлакатда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 207 нафар бемордан 19 нафари аҳоли орасида аниқланганди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи камайган бўлса-да, аммо аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ошган, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, 21 июнь куни аҳоли орасида аниқланган коронавирус беморлари сони Бухоро вилоятида 11 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан бўлган.

    Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И. санаторийга ётиш мақсадида намуна топширганда ва фуқаро З.Г. эса шифохонага ётиш учун намуна топширганда уларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шунингдек, «Ипотека банк»нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А. тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган ва унда коронавирус борлиги маълум бўлган. Uzbekistan Airways ходими Ш.Д. ишга қайтиш учун намуна топширганда унга вирус юққани аниқланган. Тошкент шаҳридаги «AMG» МЧЖ ходими К.М. профилактика мақсадида намуна топширганда унда касаллик қайд этилган.

    Бухоро вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида коронавирус аниқланган. Маълум қилинишича, корхона ходимларидан бирининг тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Профилактика мақсадида бошқа ходимлардан ҳам намуна олинган ва 4 нафар ходим касаллангани аниқланган. Шу ҳудуддаги иссиқхонанинг 5 нафар ишчиси профилактика мақсадида намуна топширгандан сўнг уларда касаллик тасдиқланган. Шунингдек, вилоятда профилактика мақсадида намуна олинган яна 2 нафар фуқарода ҳам касаллик аниқланган.

    Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т.да ҳам коронавирус қайд этилган. У Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «F-market» дўконида сотувчи бўлиб ишлаган. Унинг тана ҳарорати кўтарилгач, Андижон вилоятига, ўз уйига қайтган.

    Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.да ҳамда Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    «Вазият ҳамон хавотирли эканини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан ён-атрофдаги одамлар билан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, имкон қадар камроқ мулоқотда бўлишни ва зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, озодаликни сақлаш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига мунтазам равишда қатъий риоя этишни сўраб қолади», — дейилади вазирлик хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 43 кишига кўпайиб, 6358 нафарга етди. Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинган шахсларнинг 4384 нафари соғайган, 19 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

    Мавзуга доир: Андижон ва Фарғона — «яшил», Тошкент «сариқ»лигича қолди. Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

    22.06.2020, 15:13   Изоҳ (0)   44696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда коронавирусга чалинган 7 киши тузалди, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4384 нафарга етди

    22.06.2020, 15:05

    Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларни касбга ва олий таълимга тайёрловчи янги фан йўналишлари жорий этилади

    22.06.2020, 14:50

    Бухоронинг Пешку туманидаги мажбурий меҳнат машмашаси ортидан спорт мураббийининг оиласида муаммо юзага келди

    22.06.2020, 14:35

    Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчиларга энди тиббиёт муассасалари ходимлари хизмат кўрсатади

    22.06.2020, 14:04

    Тоҳир Жунайдуллаев Orient Finans Bank раиси этиб тайинланди

    22.06.2020, 13:49

    Ўзбекистонда доллар курси бир ҳафталик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    22.06.2020, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Фарзандли бўлган Шаҳрам Ғиёсов, Андижонда дарахт эккан Муниса Ризаева, рафиқасига машина совға қилган Ўлмас Оллоберганов

    Маданият | 18 август, 10:33

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Олимлар пробиркада илк бор мия етиштирди

    Дунё | 18 август, 10:10

    Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ягона бадал асосида пенсия олиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 09:59

    Жанубий Корея президенти Пхеньян билан музокараларни босқичма-босқич қайта тиклашни буюрди

    Дунё | 18 август, 09:49

    Туркия чемпионати. “Башакшеҳир” “Кайсериспор” билан дуранг ўйнади. Шомуродов 70 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 18 август, 09:40

    АҚШ ядровий сувости кемаси ва ҳарбийларини Кариб денгизига юборди

    Дунё | 18 август, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.