• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоронинг Пешку туманидаги мажбурий меҳнат машмашаси ортидан спорт мураббийининг оиласида муаммо юзага келди

    Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг пандемия даврида мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани ҳамда унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш)га кўра, 11 миллион 150 минг сўм жарима қўлланилгани ҳақида хабар берилди.

    Фото: «Дарё»

    Хўш, аслида ҳолат қандай бўлган? Мураббийлар ҳақиқатан ҳам мутасадди раҳбарларнинг вилоятга ташрифи сабаб мажбурий меҳнатга жалб этилганми? «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова воқеа тафсилотларини ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    «Telegram’даги гуруҳдан ‘Спорт қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи ёки бошқа раҳбарлар келиши муносабати билан зудлик билан ҳамма етиб келсин’ деган хабар келди. Шу боис ишга бордик. Хўш, келаётган одам бизнинг муаммо ва камчиликларимизни ўрганадими ёки уларнинг йўлини асфальт қилиб, йўлига сув сепиб, кутиб олишимизни кутадими? Тўғри, ҳашарга ўз ихтиёримиз билан чиқдик. Аммо мураббий дегани фақат мусобақама-мусобақа юриши керак эмасми?» — дейди спорт мактабида миллий кураш бўйича мураббий Фурқат Фармонов.

    Ҳотам Облобердиев

    Ҳотам Облобердиев
    Фото: «Дарё»

    Спорт мактаби директори Ҳотам Облобердиев мураббийларнинг ишга жалб қилинишини мажбурий меҳнат эмас, ходимнинг ўз иш жойини ободонлаштириш дея баҳоламоқда.

    «Спорт мактаби директорлигига ўтган йилнинг декабрь ойида тайинланганман. Ёш кадрман, камчиликларим ҳам йўқ эмас, албатта. Жорий йилнинг 27 апрелида Бухорода содир бўлган кучли шамол ва унинг оқибатлари барчага маълум. Шундай пайтда ўз ихтиёри билан спорт мактаби аҳволига ачиниб, елка тутган бир нечта мураббийлардан ташқари, бошқа бирорта мураббий ёки ўқитувчилар меҳнатидан фойдаланмадик. Туман ҳокими кўмаги билан ёлланма усталарни жалб этдик. Мен буни ўзимни оқлаш учун айтмаяпман. Бу ерда умуман мажбурий меҳнат юзага келмаган. Шунчаки, ходим ўзи ишлаётган муассаса тозалигига ҳисса қўшган», — дейди Ҳотам Облобердиев.

    Фото: «Kun.uz»

    Мактаб директори карантин даврида мактаб атрофида ўт-ўланлар ўсиб кетганини, мактаб майдони катта бўлгани учун фаррошлар эплай олмаслигини инобатга олиб, ўқитувчи ва мураббийларни тозалаш ишларига жалб қилганини таъкидламоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    «Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб мамлакатимизда пандемия сабабли карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда мураббий, ўқитувчиларимиз уйда қолди. Орадан ўтган уч ой давомида мактабимиз ўйин майдонини бегона ўт-ўланлар-у, тикан, қамишлар босиб кетди. Бу ҳам етмагандек, мактаб теварак-атрофи ҳам шу аҳволга келди. Фақатгина вазир ёки бошқа мутасадди раҳбарларнинг вилоятимизга ташрифи учун эмас, карантин тадбирлари юмшатила бошлагач, ўзимиз фаолият юритаётган спорт мактаби теварагини ободонлаштиришимиз, уни тоза ва обод масканга айлантиришимиз зарурлиги боис фаррошлар қатори бу ишларга мураббийларни ҳам жалб этишни лозим топгандик», — дейди Ҳотам Облобердиев.

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, ободонлаштириш ишларига 43 нафар спорт мураббий жалб қилинган.

    Фото: «Kun.uz»

    Маълум қилинишича, 2016 йил тумандаги мавжуд учта спорт мактаби — 19, 29 ҳамда 3-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби битта спорт мажмуасига, яъни асосий базага бирлашган. Спорт мактабларининг бирлаштирилиши штатларнинг қисқаришига олиб келган.

    Исмоил Мирзаев

    Исмоил Мирзаев
    Фото: «Дарё»

    «Мажмуа атрофини битта боғбон ва тўрт нафар фаррош билан ободонлаштириб бўлармикан? Бунча ишни улар бажара олмайди ҳам. Штат эса берилмаган. Мураббийлар бошқа манзилнимас, ўзи ишлаётган жойни ободонлаштириш ишларига жалб этилган-ку. Ободонлаштириш ишларида шу жамоада фаолият юритаётган мураббийлар кўмагидан фойдаланиш мажбурий меҳнат саналса, унда қолганини билмадим», — дейди вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев.

    Спорт мактаби йўриқчиси Нарзулла Саъдиевга кўра, мураббийлар бир ойда уч маротаба ободонлаштириш ишларига чақирилган.

    «Тўғри, иш бор жойда ишлаш керак, аммо бўлар-бўлмасга чақиравериш тўғри иш эмас-да. Боғбон ва фаррошлар, дурадгор ёки бошқа техник ходимлар бор-ку, — дейди Нарзулла Саъдиев.

    Мактаб ҳовлиси

    Мактаб ҳовлиси
    Фото: «Дарё»

    Спорт мактаби услубчиси Зулайҳо Ражабова мураббийлар ободонлаштириш ишларига тез-тез чақирилаётгани боис бу муаммо туғдириши ҳақида мактаб директорига бир неча маротаба айтганини таъкидламоқда.

    «Менга ҳам ёқмагани пандемия даврида бир ойда уч маротаба ободонлаштириш ишларига жалб қилинганимиз, — дейди дзюдо бўйича мураббий Жасур Нафасов. — Аслида қиладиган ишнинг ўзи йўқ, аммо мактабга боряпмиз. Фақат у ерни чоп, бу ерни чоп, дейишади. Бизда ишдан қайтиш йўқ. Ҳар бир мураббий ўзига тегишли зални таъмирлаши ёки тегишли спорт майдонини тозалаши керак. Аммо биз стадионни эмас, атрофни тозаладик. Кейин ноилож, видеога олдиг-у ижтимоий тармоқларга ташладик-да».

    Спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийи, ижтимоий тармоқларда тарқалган расмдаги ҳомиладор аёл — Гулрухсор Худоёрова Telegram гуруҳидаги хабарни ўқигач, мактабга борганини айтди. Мураббийнинг билдиришича, у мактабга ишлаш учун эмас, уч ойдан буён кўришмаган ҳамкасбларини соғингани учун борган ва ҳеч қандай жисмоний меҳнат қилмаган.

    Қўл тўпи бўйича мураббий Малика Саидова эса уни ишлаётганингизни раҳбар кўрсин, дея расмга олганини, ўзи билмаган ҳолда ижтимоий тармоқда сурати тарқалгач, айни пайтда Россияда карантинда бўлган турмуш ўртоғи томонидан «Уйдан чиқиб кет, кўзимга кўринма» деган тақиққа учраётганини билдирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳақиқатни тан олиш ҳам марднинг иши. Масала жиддий ўрганилса, яхши бўларди. Ваҳоланки, мураббийлар спорт майдони атрофида 15-20 дақиқа ҳам ишлагани йўқ. Ҳаммаси бир ерга йиғилишиб, кетмонларни ушлаб расмга тушишди-ю, соя-салқин жойларда ўтириб, яна қайтиб кетишди. Қачон шанбалик деб чақирилса, аҳвол шу. Ўзларига ажратилган ақалли икки метр жойни ҳам тозалашмайди», — дейди фаррош Дилфуза Кийикова.

    Спорт базаси мудири Фарҳод Жўраевнинг «Дарё» мухбирига билдиришича, мактаб атрофини 3-4 нафар фаррош ва иккита техник ходим билан тозалаб, ободонлаштириб бўлмайди.

    Фарҳод Жўраев

    Фарҳод Жўраев
    Фото: «Дарё»

    «Спорт мактаби ва базалари ҳудуди, шунингдек, спорт майдонларининг пандемия даврида қандай аҳволга келгани ҳаммага маълум. Карантин бироз юмшатилиб, ўқувчилар билан машғулотлар ўтказишга имкон туғилди. Аммо майдонларни соғинган болаларни тиканзор ва ўт-ўланлар қоплаган стадионга киритиб, тўп тептириш мантиққа тўғри келмайди. Шу боис мураббийлар кучига, уларнинг меҳнатидан фойдаланишга таянилган эди», — дейди Фарҳод Жўраев.

    Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев спорт мактаби директорининг ишини қоралади.

    Фото: «Дарё»

    «Карантин қоидалари бироз юмшатилиб, спорт мактабларида ўқувчилар билан спорт машғулотлари фаолиятини қайта тиклаш ва ихтиёрий равишда ободонлаштириш жараёнлари бошланди. Бироқ Пешкудаги спорт мактаби сингари мураббийларни шанбалик деб чақириш мумкин эмас. Бу меҳнат қонунчилигига зид. Ўзи бошқараётган спорт мактабини олдинги сафларга олиб чиқишга ҳаракат қилаётган ёш раҳбар кейинги фаолиятида бундай масалаларга қонунчилик доирасида ёндашади, деб ўйлаймиз. Директор мураббийларни ободонлаштириш ишларига жалб этиши ёки ўз чўнтаги ҳисобидан ёлланма ишчилар кучига таяниши шартмас. Ваҳоланки, ҳар бир туманда камида, 1,5-2 мингга яқин жамоатчи ишчиси бор. Бу кичик рақам эмас. Бюджет ташкилотлар атрофини ободонлаштириш керакми, марҳамат, чиқаришсин, ишлатишсин. Жамоатчилик асосида ишлайдиганларнинг маоши бандлик бўлимлари орқали тўланиши маълум-ку», — дейди вилоят ҳокими ўринбосари.

    Комил Тўраев

    Комил Тўраев
    Фото: «Дарё»

    «Соҳам бўйича қарийб, ўттиз йиллик тажрибага эгаман. Мен спортчиман, ёлғончимас. Бу ерда ҳеч қандай ободонлаштиришга мажбуран жалб этиш ҳолати юзага келмаган. Бу мансаб талашиш, ёш кадрнинг оёғига болта уриш холос. 10-15 дақиқалик ҳашар шунча шов-шувларга сабаб бўлди. Аслида бунинг ортида сценарийлаштирилган томоша ётибди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳолатни изчил ўрганса, қозондаги чўмичга чиқади», — деди волейбол бўйича мураббий Комил Тўраев.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда карантин пайти бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди
    • Наманганда болалар мажбурий меҳнатга жалб этилмади — Меҳнат вазирлиги

    22.06.2020, 14:35   Изоҳ (0)   39563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчиларга энди тиббиёт муассасалари ходимлари хизмат кўрсатади

    22.06.2020, 14:04

    Тоҳир Жунайдуллаев Orient Finans Bank раиси этиб тайинланди

    22.06.2020, 13:49

    Ўзбекистонда доллар курси бир ҳафталик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    22.06.2020, 11:45

    Андижон ва Фарғона — «яшил», Тошкент «сариқ»лигича қолди. Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

    22.06.2020, 11:36

    Россияда коронавирусга чалинган тошкентлик депутат ўз кечинмалари ва чиқарган хулосалари билан бўлишди

    22.06.2020, 10:36

    Ўзбекистонга хориждан қайтган яна 43 фуқарода коронавирус аниқланди

    22.06.2020, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.