Orient Finans Bank раиси Бобур Парпиев муддатидан аввал лавозимини тарк этди. Тегишли қарор банк акционерларининг апрель ойида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган. Май ойида эса Бобур Парпиевнинг ваколатлари июнь ойининг ўртасигача узайтирилган. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Банкни 19 июндан бошлаб расман Тоҳир Жунайдуллаев бошқармоқда. У 2016 йилдан буён банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Банкка 2016 йилдан буён раҳбарлик қилган Бобур Парпиев банкнинг кузатув кенгашига раҳбар бўлди.
Банк матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, банк кенгаши тузилган, банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Тўйбоев тайинланган. Қайд этилишича, банк 19 июнь куни 10 ёшга тўлган.
Изоҳ (0)