• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларни касбга ва олий таълимга тайёрловчи янги фан йўналишлари жорий этилади

    Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида 2020/2021-ўқув йилида ҳам вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш ишлари давом эттирилади, шунингдек, танлов йўналишлари сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хабар берилишича, 2019/2020-ўқув йилининг учинчи чорагидан тажриба-синов тариқасида 10−11-синфлар учун жорий этилган ихтиёрий фанларни танлаш тизими келаси ўқув йилида ҳам давом этади.

    Вазирликнинг қайд этишича, бундан кўзланган асосий мақсад мактаб ўқувчиларнинг ўзи қизиққан фанларни чуқур ўрганишига шароит яратиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришини таъминлаш ва юқори синфларда ўқув жараёнини касбларга йўналтирилган ҳолда ташкил этишдан иборатдир.

    Маълум қилинишича, янги ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабининг 7, 8 ва 9-синфларида ҳам танлов синфини ташкил этиш имконияти яратилмоқда.

    Шунингдек, танлов синфлари йўналиши 5 тадан 12 тага оширилиши ҳам асосий ўзгаришлардан бири ҳисобланади. Бунда 2020/2021-ўқув йилида қуйидаги йўналишлар танлови яратилмоқда:

    • биринчи йўналиш: 10—11-синф учун — хорижий тил ва филология йўналиши;
    • иккинчи йўналиш: 10—11-синф учун — молия-иқтисод йўналиши;
    • учинчи йўналиш: 7—8—9—10—11-синфлар учун — веб-фрилансер (интернет тармоғи орқали меҳнат даромади олиш) йўналиши;
    • тўртинчи йўналиш: 10—11-синф учун — технология йўналиши;
    • бешинчи йўналиш: 10—11-синф учун — табиий фанлар йўналиши;
    • олтинчи йўналиш: 10—11-синф учун — ижтимоий-гуманитар йўналиш;
    • еттинчи йўналиш: 10 —11-синф учун — бошланғич таълим йўналиши;
    • саккизинчи йўналиш: 10—11-синф учун — кимё технология йўналиши;
    • тўққизинчи йўналиш: 10—11-синф учун — география ва геология йўналиши;
    • ўнинчи йўналиш: 10—11-синф учун — мактабгача таълим ва психология йўналиши;
    • ўн биринчи йўналиш: 10—11-синф учун — тарих ва археология йўналиши;
    • ўн иккинчи йўналиш: 10—11-синф учун — туризм йўналиши.
    Вазирликнинг таъкидлашича, 10—11-синфларнинг танлов синфида вариатив ўқув режани тажриба-синовдан ўтказишда 9 та мажбурий фан ўқитилади: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, чет тили, тарих, тарбия, математика, информатика, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

    Танлов фани бўйича қўшимча ажратилган соатларда қуйидагилар амалга оширилади:

    • ўқувчиларга фанларни чуқур ўргатиш ва тегишли мавзуларга доир қўшимча маълумотлар бериш;
    • ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш ва мавзуларни тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш;
    • «Khan Academy O‘zbek – Onlayn ta’lim platformasi» таълим ресурсларидан фойдаланиш;
    • қўшимча адабиётлардан мисол ва масалалар, тестлар (ДТМ сайтидаги намунавий тестлар) ечиш;
    • олий таълим муассасалари ўқитувчиларини жалб қилиш;
    • ўқувчиларни олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига тайёрлаш.
    Таъкидланишича, вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларнинг мавжудлиги инобатга олинади.

    Халқ таълими вазирининг вариатив ўқув тизимига тегишли буйруғига асосан 2020/2021-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режада белгиланган умумий ҳафталик дарс соатлари ҳажми сақланиб қолинади. Шу билан бирга, Республика таълим маркази 1 августига қадар вариатив ўқув режалар бўйича намунавий тақвим-мавзу режаларни ишлаб чиқариши буйруқда кўзда тутилган.

    Маcзуга доир:

    • Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилиши белгиланди
    • Ўқувчиларининг 50 фоиздан кўпи ОТМга кирган мактаб директори ХТВ томонидан ҳимояланади
    • Тошкент шаҳар ҳокими мактаб битирувчисига Spark совға қилди

    22.06.2020, 14:50   Изоҳ (0)   23186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоронинг Пешку туманидаги мажбурий меҳнат машмашаси ортидан спорт мураббийининг оиласида муаммо юзага келди

    22.06.2020, 14:35

    Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчиларга энди тиббиёт муассасалари ходимлари хизмат кўрсатади

    22.06.2020, 14:04

    Тоҳир Жунайдуллаев Orient Finans Bank раиси этиб тайинланди

    22.06.2020, 13:49

    Ўзбекистонда доллар курси бир ҳафталик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    22.06.2020, 11:45

    Андижон ва Фарғона — «яшил», Тошкент «сариқ»лигича қолди. Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

    22.06.2020, 11:36

    Россияда коронавирусга чалинган тошкентлик депутат ўз кечинмалари ва чиқарган хулосалари билан бўлишди

    22.06.2020, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск Starship космик кемаси учиришилини сўнгги дақиқада бекор қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 17:00

    Малика Диана вафотининг 30 йиллигига бағишлаб фильм суратга олинади

    Лайфстайл | 25 август, 16:49

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 25 август, 16:41

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43

    Украина илк бор янги “Нептун” ракетасини намойиш қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 15:42

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли боланинг жасади топилди

    Ўзбекистон | 25 август, 15:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.