• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россияда коронавирусга чалинган тошкентлик депутат ўз кечинмалари ва чиқарган хулосалари билан бўлишди

    МyWаy ривожланиш ва касбга йўналтириш маркази раҳбари, OLX Узбекистан компаниясининг собиқ бош директори Вячеслав Кан коронавирус инфекциясини юқтириб, уни қандай енгиб ўтгани, шунингдек, айрим хулосалари ҳақида ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали бўлишди. «Kun.uz» нашри Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайланган тадбиркор депутатнинг бошдан кечирганлари ва хулосаларини ўзбек тилига таржима қилиб, тақдим этди.

    Фото: Facebook / Вячеслав Кан

    Фото: Facebook / Вячеслав Кан
    Мен коронавирусга чалиниб, даволаниб чиқдим. Ҳа, бироз кутилмаган ҳолдек эшитилар, лекин бу содир бўлди. Бу мураккаб даврда бошқа инсонларга нафи тегиши учун ўз тажрибам ва хулосаларим ҳақида ўртоқлашишга қарор қилдим.

    Февраль ойидан буён Россиядаман. Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб авиақатновларни тўхтатгани учун Тошкентга қайтишга улгурмадим. Шу сабабли 20 мартда Санкт-Петербургдаги ўқишим тугагач, Москвадаги яқинларимникига кўчиб ўтдим. Мен бу ерда карантинга қатъий риоя қилдим. Ҳеч жойга чиқмадим, ҳеч ким билан алоқа қилмадим. Шу сабабли COVID-19 билан касалланишимни мутлақо кутмаган эдим.

    Хўш, унда бу қандай содир бўлди?

    Бир-икки марта бизга қўшни турадиган қариндошларимизникига меҳмонга чиққан эдик. Улардан бири (у ишга қатнарди) биринчи бўлиб касал бўлди. Бир неча кун ўтгач, менда ҳам аломатлар сезилди.

    1-хулоса: Гарчи эҳтиёт чораларини кўраётган бўлсангиз ҳам, ўзингизни изоляция қилган бўлсангиз ҳам, инфекция юқтирган инсон билан биргина алоқадаёқ юқтириб олиш мумкин экан. Ҳозир, карантин чоралари юмшатилгач, кўплаб инсонлар бамайлихотир сайр қилиб юришибди, бир-бирлари билан яқин мулоқотга киришишган, лекин улар ўзлари ва бошқаларни таҳдидга қўйишмоқда.

    Ҳаммаси қандай бошланди, аломатлар қандай намоён бўлди?

    25 май куни эрталаб югураётиб, пулсим одатдагидан юқорироқ эканлигига эътибор қилдим, гарчи секингина югураётган эдим. Кейинроқ ҳароратим кўтарила бошлади — 37,5 даража, ҳолсизлана бошладим. Касаллик юқтирган инсон билан алоқада бўлганимни билардим, шу сабабли поликлиникага қўнғироқ қилдик, врачлар келишди, кўрик ўтказишди, иммунитетни оширувчи бепул дори ёзиб беришди ва тестга суртма олиш учун яна келишларини айтишди.

    2-хулоса: Касаллик аломатлари арзимас ва билинар-билинмас бўлиши мумкин. Бошқа ҳолатда, агар вирус ташувчиси билан алоқада бўлмаганимда, мен эҳтимол (айниқса, ёлғиз ўзим яшаганимда) касалхонага мурожаат ҳам қилмас эдим, чунки аломатлар у қадар кўзга ташланмаётган эди. Аломатларни грипп ёки оддий шамоллаш билан адаштириш жуда осон. Ўз ҳолатингизга диққатлироқ бўлиш, гумон ёки ўхшаш аломатлар бўлса, шифокорларга мурожаат қилиш керак.

    3-хулоса: Аломатлар сезилмас ёки арзимас бўлган чоғда кўплаб инсонлар касалликни бошдан кечираётган ёки ўзлари билмаган ҳолда вирус ташувчилар бўлиб қолиши мумкин. Мен гумон қиламанки, мана шундай инсонлар жуда кўп, чунки касаллигидан шубҳа қилмайдиган ва врачларга мурожаат қилмаган бундай инсонлардан ҳеч ким тест олмайди. Хуллас, реал вазият статистикадан буткул фарқланиши мумкин.

    Ана шундай инсонлардан бири сиз билан алоқага киришган бўлса нима бўлади?

    Даволаниш қандай кечди?

    Аввалига касаллар билан ҳеч кимнинг иши йўқдек, даволаш ташкилотида қандайдир тартибсизлик бордек туйилди. Ҳеч ким ваҳимага тушгани йўқ, «қизил» ҳудуд режимини жорий этгани йўқ, «маҳалла»ни иҳоталаб олгани йўқ, ҳузуримизга участка нозирларини жўнатгани йўқ. Бу, албатта, яхшиликка — ортиқча ваҳима ва стресс нега ҳам керак? Россияда барча касалларни қамраб олишга етарли ресурс ҳам бўлмаса керак.

    Тестим мусбат чиққач, базага киритишди ва Ўзбекистон фуқароси эканлигим, суғурта полисим йўқлигига қарамасдан ҳисобга қўйишди, бепул дорилар ёзиб беришди.

    Яқинларимнинг барчасига карантин ҳақида қарор чиқариб беришди. Мониторинг учун геолокация доимо ёқилган туриши керак бўлган махсус иловани телефонга ўрнатиш керак эди. SMSлар мунтазам келиб туради — суратга тушиб, фотони уларга жўнатиш керак.

    Даволаш асносида шифохонадан шифокорлар (кўпинча бир киши) келиб, оддий текширув ўтказарди: ўпкани эшитарди, қон босимни ва бармоққа датчик ўрнатиб, менимча қондаги кислород миқдорини ўлчарди. Ҳар куни маҳаллий шифохонадан қўнғироқ қилиб, соғлиғимни суриштириб туришди, икки кунда бир марта Москва шаҳри соғлиқни сақлаш департаментидан шифокорлар ҳол сўраб туришди. Уларнинг сайтида ҳам қайддан ўтиб, шахсий кабинет очишга тўғри келди, у ерда маслаҳат олиб туриш (ҳаттоки видеоалоқа шаклида), файлларни юклаш ва ҳ.к. ишларни қилиш мумкин.

    4-хулоса: Касалликни енгил шаклини бошдан кечираётган беморларни уйда даволаш мумкин ва лозим. Бу ресурсларнинг иқтисод бўлишига (Ўзбекистонда 32 миллион сўм сарфланмоқда) олиб келади ва бемор учун ҳам оғриғи кам. Мониторинг қилишнинг онлайн тизимларини жорий этиш керак. Ўзбекистон учун, масалан, камида Telegram-бот яратиш мумкин. Россиядагидек иловани қилиш ҳам у қадар мураккаб иш эмас. Фикримча, ҳозир 1-2 нафар касалга сарфланаётган харажатлар етарли бўларди.

    Шифокорлар... Бу муҳим ва олижаноб касб вакиллари ҳақида алоҳида эътироф этмасам бўлмас. Шифокорларнинг ҳеч биридан мен қўрслик ва илтифотсизлик кўрмадим. Менга Россия эмас, Ўзбекистон фуқароси бўлганим учун ҳам бошқачароқ эътибор қилишди. Ҳаттоки телефон орқали мулоқотларда ҳам хушмуомалалик ва қайғуриш сезилиб турди, гарчи бу уларнинг шу кунги бир юз нечанчи қўнғироғи бўлса ҳам. Буларнинг барчасига улар ўз саломатлиги ва ҳаётини тикишгани, оғир шароитларда ишлашаётганини қўшинг — ҳимоя комбинезонлари ҳаво ўтказмайди, ёпиқ ниқобларда эса нафас олиш қийин. Менга ҳаттоки доимо хушчақчақ кайфиятда юрган, ҳазилкаш маҳаллий шифокорлар ҳам учради. Уларнинг барчасига меҳнати ва жонбозлиги учун катта ташаккур билдираман!

    5-хулоса: Шифокорларни қадрлаш ва ҳурмат қилиш керак. Пандемияга қарши бу мураккаб курашда уларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келадиган энг яхши иш — эҳтиёт чораларини кўриб, касал бўлмаслик.

    Менда касаллик енгил шаклда ўтгани омадим бўлса керак. Умуман олганда, даволаш чоғида бирор қийинчилик бўлгани йўқ — дориларни ичиш, соғлиққа эътибор бериш, агар зарурат туғилса, томоқни чайиш, бурун ва томоқлар учун спрейлардан фойдаланиш, хуллас, одатда йўтал, шамоллаш қандай даволанса — барчаси. Баъзан ҳолсизлик исканжага олди, баъзан бош оғриғи безовта қилди, бир неча кунга ҳид билиш қобилиятим йўқолди. Лекин буларнинг барчаси менга ишлашда халақит бера олгани йўқ, яхшиямки, ишимни масофадан туриб, интернет орқали бажара оламан.

    Умид қиламанки, мен яқин орада Тошкентга — севимли оилам бағрига қайтаман. Келган чоғимда карантин ҳудудида ётмайман, чунки коронавирус билан оғриб тузалган беморга 2,4 миллион сўм сарфлашдан маъни йўқ. Яхшиси бу муддатни уйдаги карантинда ўтказаман.

    6-хулоса: Буни кўпроқ тахмин деса ҳам бўлади. Самарали вакцинани қачон ихтиро қилишлари ҳақида кўп ёзишмоқда. Сўнгра барчага вакцина эмланиши учун қанча вақт ва ресурс кераклигини фақат гумон қилиш мумкин, Ўзбекистонда тестдан ўтказиш нечоғлик ташкиллаштирилмаган ҳолда ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарларни ўқиб, бу ҳақида ўйлагинг ҳам келмайди.

    Инсоният COVID-19’га нисбатан иммунитет ҳосил қилиши зарурлиги ҳақида кўп мақолалар ёзилди, бунга фақат шу касалликни бошдан кечириб эришиш мумкин. Албатта, мен врач ёки шу соҳа мутахассиси эмасман, лекин бу вирусни йўқотиш имконсиз экан (маълумотларга қараганда касалланганлар сони асло камаяётгани йўқ) унда бу жараённи назорат қилиш керакдир? Бунда енгил формада касаллик юқтирганларни яхшироқ аниқлаб, аломатларсиз касал бўлиши мумкин бўлганларни уйда даволаш учун тестдан ўтказиш керакмикан? Асосийси, хавфли зонага қариялар ва сурункали касалликларга эга инсонлар тушиб қолмаслиги, чунки уларда касаллик жуда оғир кечади.

    Умид қиламанки, менинг ҳикоям кимларгадир фойдали бўлади. Ўзингизни асранг ва касал бўлманг!

    Вячеслав Кан, тадбиркор

    Мавзуга доир:

    • «Бизни ҳамма унутди». Чегаралар ёпилгач, Ўзбекистонда қолиб кетган россиялик қиз ҳикояси
    • Умид ва ишонч ҳикояси. Испан гриппидан ва жаҳон урушидан омон чиққан 101 ёшли италиялик отахон коронавирусни ҳам енгди
    Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 583 879 кишига етган. Ҳозирга қадар мамлакатда инфекция чалинганларнинг 339 мингдан ортиғи даволанишга муваффақ бўлган, 8101 киши COVID-19 қурбонига айланган.

    22.06.2020, 10:36   Изоҳ (0)   38796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга хориждан қайтган яна 43 фуқарода коронавирус аниқланди

    22.06.2020, 10:05

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Халқаро журналист бўлишни жуда хоҳлаганман»

    22.06.2020, 09:53

    Ўрта Чирчиқ «қизил» ҳудудга айланди. Тумандаги 4 та ички кўчада ҳаракатланиш тақиқланди

    22.06.2020, 09:39

    Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида видеоқўлланма ишлаб чиқилди

    22.06.2020, 08:33

    «Худди кун бўйи зилзила содир бўлаётгандек». Сергелида қурилаётган метро линияси яқинидаги хонадон эгалари шовқиндан шикоят қилмоқда (видео)

    22.06.2020, 07:51

    Самарқандда қиморбозлар фаолиятига чек қўйилди

    22.06.2020, 07:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Италия АҚШда сақланаётган 45 млрд долларлик олтинни қайтаришга чақирилди

    Дунё | 23 июн, 20:35

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган фильмлардаги жуфтликлар ҳозир қандай кўринишда?

    Кино | 23 июн, 20:25

    АҚШ Эрон уран захирасини қаерга кўчирганини билмайди — NYT 

    Дунё | 23 июн, 20:15

    Беллингем клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг елкасини операция қилдиради

    Спорт | 23 июн, 20:06

    Жиззахда 8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 20:05

    Қирол, император ва валиаҳд шаҳзодалар ҳақидаги машҳур корейс сериаллари

    Лайфстайл | 23 июн, 19:50

    АҚШ Европа Иттифоқида интернетни ўчириши мумкин

    Дунё | 23 июн, 19:40

    “Эронга қарши тажовуз ҳеч қандай асосга эга эмас” — Путин 

    Дунё | 23 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.