• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 21 июнь куни 162 кишида коронавирус аниқланди. Олтита ҳудудда аҳоли орасида касалланиш қайд этилди

    Ўзбекистонда 20 июнь соат 23:00 дан 21 июнь соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 162 та ҳолат қайд этилди. Касалланганлар сони ҳафта давомидаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди. Бундан камроқ касалланиш ҳолати 18 июнда қайд этилган бўлиб, ўшанда 85 кишида коронавирус аниқланганди. 21 июнда қайд этилган янги ҳолатлардан сўнг касалланганларнинг умумий сони 6315 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганлардан
    • 127 нафари карантин муассасаларида;
    • 22 нафари аҳоли орасида (Бухоро вилоятида — 11 нафар, Тошкент шаҳрида — 7 нафар, Сирдарё вилоятида — 1 нафар, Самарқанд вилоятида — 1 нафар, Андижон вилоятида — 1 нафар, Тошкент вилоятида — 1 нафар);
    • 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (Тошкент вилоятида — 12 нафар, Сирдарё вилоятида — 1 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 8 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 6 тасида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Ҳафта давомида бир кунда Ўзбекистоннинг 3 ёки 4 ҳудудида аҳоли орасида касаллик аниқланаётганди. Охирги марта бунчалик кўп ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланиши 10 июнда содир бўлганди. Ўша куни 7 та ҳудудда аҳоли орасида касалланиш қайд этилган.

    21 июнь куни аҳоли орасида қайд этилган вирус юқтириб олиш ҳолатларининг 22 тасидан 11 таси Бухоро вилоятида аниқланди. Бухорода ҳафта давомида 16 июнь ва 17 июнь кунлари ҳам аҳоли орасида коронавирус қайд этилганди. Бухорода 21 июнь куни яна 2 та ҳолат карантиндагилар орасида аниқланди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Бухорода касалланганлар сони 507 нафарга етди. Бухоро касалланганлар сони 500 нафардан ошган иккинчи ҳудуд бўлди.

    Тошкент шаҳрида кун давомида аҳоли орасида 7 кишида коронавирус аниқланди. Кўпинча аҳоли орасидаги энг кўп касалланиш ҳолати пойтахтда кузатилаётганди. 18 июнда ҳам 21 июндаги каби Тошкент шаҳри аҳоли орасида энг кўп касаллик аниқланиши бўйича иккинчи бўлганди. Шунингдек, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган яна 23 кишида касаллик аниқланган.

    ССВ матбуот хизмати пойтахтда 20 июнда аҳоли орасида касалланиш қайд этилган 13 бемор ҳақида қисқача маълумот берди: Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоларида, Учтепа тумани яшовчи М.М.да (оромгоҳга кетиш мақсадида намуна топширган), Миробод туманида яшовчи Н.Ш.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.да (тана ҳарорати кўтарилиб, хусусий шифохонага мурожаат қилган), Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.да (ҳарбий чақириққа келган болалар билан мулоқотда бўлган) касаллик қайд этилган.

    Тошкент вилоятида 21 июнь куни қайд этилган 21 та ҳолатдан 12 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида, 8 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида аниқланди. Тошкент вилоятида охирги 5 кун ичида мунтазам равишда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

    Андижон вилоятида 3 та ҳолат қайд этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 июнь соат 17:30 ҳолатига кўра берган ахборотида вилоятдаги учала ҳолат ҳам аҳоли орасида қайд этилганини маълум қилганди. ССВ кейинроқ ўз маълумотларини таҳрирлаб қўйди (аммо бу ҳақда огоҳлантириб қўймади), янги маълумотлар бўйича Андижон вилоятида қайд этилган ҳолатлардан иккитаси хориждан келиб карантинга олинганлар орасида, биттаси аҳоли орасида аниқланган. Вилоятда асосан карантиндагилар ва хориждан келган юк ташувчи машина ҳайдовчилари орасида касаллик аниқланаётганди. Шу сабабли Андижон вилояти 6 июнь ҳолатига кўра, «яшил» ҳудудга айланганди. Энди эса вилоятда аҳоли орасида коронавирус аниқланди ва вилоят «яшил» мақомини йўқотади.

    Сирдарё вилоятида қайд этилган 2 та ҳолатдан биттаси хориждан келган юк машинаси ҳайдовчисида, яна биттаси аҳоли орасида аниқланди. Вилоятда 1 ҳафта олдин ҳам аҳоли орасида касалланиш қайд этилганди.

    Самарқанд вилоятида қайд этилган 10 та ҳолатдан 9 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси аҳоли орасида қайд этилди. Ушбу вилоятда бир ҳафта ичида касалланганлар сони 24 нафарга ошди, Самарқанд коронавирусга чалинганлар сони 400 нафардан ошган учинчи ҳудудга айланди. Ҳафта давомида вилоятда фақат 18 ва 19 июнь кунлари янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмади.

    Қашқадарё вилоятида қайд этилган 9 та ва Наманган вилоятида қайд этилган 4 та ҳолатнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди. Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1 ҳафта ичида 57 нафардан 176 нафарга етди.

    Касалликдан даволаниш

    21 июнь давомида 87 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Навоий, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди. Бу ҳафта давомидаги энг кўп бемор соғайган кун бўлди. Бир кун аввал 17 бемор соғайиб, энг паст кўрсаткич қайд этилганди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6315 нафар бемордан 4377 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун ичида янги касалланиш ҳолати касалликдан соғайиш ҳолатидан деярли 2 баробар кўп бўлса-да, 69 фоизлик кўрсаткич ўзгармади.

    17 июнь куни шифохоналардаги беморлар сони биринчи марта 1500 нафардан ошганди, 21 июнга келиб уларнинг сони 1900 нафардан ҳам ошди. Айни вақтда шифохоналардаги 1919 нафар бемордан 1521 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 398 нафар бемор мамлакатнинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Қорақалпоғистонда 6, Андижонда 11, Сурхондарёда 19, Самарқандда 26, Наманганда 32, Бухорода 40, Хоразмда 42, Навоийда 52 ва Қашқадарёда 170 нафар бемор қолди. Жиззах ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1919 нафар бемордан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир сутка ичида аҳволи оғир беморлар сони 3 нафарга камайган бўлса, аҳволи ўта оғир беморлар сони 2 нафарга кўпайди. 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра ҳам аҳволи оғир беморлар 15 нафарни, аҳволи оғир беморлар 1 нафарни ташкил этаётганди.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 37 314 нафар, стационар карантинда эса 22 812 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 498 нафарга, стационар карантиндаги фуқаролар сони 203 нафарга камайди.

    Тошкент вилоятининг Ўртасаройдаги карантин марказида 20 июнь куни соат тахминан 4:00—5:00 оралиғида 42 ёшли, асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро карантинга олинган фуқароларни вақтинчалик сақлаш контейнери ичида ўзини осиб қўйган.

    У коронавирусга таҳлил топширган бўлган, бироқ таҳлил натижалари ҳали чиқмаган. Фуқаро айнан қачон, қаердан келгач, Ўртасаройдаги карантин марказига жойлаштирилгани ҳозирча маълум эмас. Фуқаро нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳам номаълум.

    21.06.2020, 23:44   Изоҳ (0)   185856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш учун симёғочга чиққан фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

    21.06.2020, 23:39

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга кўпайди. Касалланганларнинг умумий сони 6300 нафардан ошди

    21.06.2020, 23:09

    Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига олиб чиқувчи қўшимча йўл очилди

    21.06.2020, 20:47

    Turkish Airlines Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди

    21.06.2020, 20:05

    Ўртасаройдаги карантин марказида фуқаро контейнер ичида ўзини осиб қўйди

    21.06.2020, 18:42

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони етти ярим соатда 56 кишига кўпайди

    21.06.2020, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.