АҚШнинг Виржиния штати Монтгомери округида мактаб ўқувчилари дунёда биринчи бўлиб кутубхонадан китобларни дронлар ёдамида ола бошлади, деб ёзади PC Mag.
Ўқувчилар 150 минг номдаги китоблардан исталганини танлаши мумкин. Ушбу ғоя муаллифи кутубхоначи Келли Пассек ҳисобланади.
«Мактаб кутубхонаси ресурсларидан фойдалана олиш бизнинг ўқувчиларимиз муваффақияти учун зарур», — дея қайд этди кутубхоначи.
Ушбу дастур ўқувчиларнинг карантин вақтида зарур адабиётларни ўқий олиши ва гаджетлардан бироз чалғишини ташкил этишга йўналтирилган.
Дронлар Google’га қарашли Alphabet холдингининг Wing Aviation компаниясига тегишли. Дронлар китобларни мутлақ бепул етказиб бермоқда.
Изоҳ (0)