Роскомнадзор Россияда Telegram мессенжерига қўйилган чекловлар олиб ташланишини эълон қилди. Ташкилот бу борада РФ бош прокуратураси билан келишувга эришган.
«Telegram асосчисининг террорчилик ва эсктремизмга қарши билдирган фикрларига ижобий баҳо берамиз», — дейилади хизмат тарқатган хабарда.
Мавзуга доир: Павел Дуров App Store ва Google Play’дан мобил иловаларни ўрнатишдан воз кечишга чақирди
15 июнда Россия давлат думасига мамлакатда Telegram’га қўйилган тақиқларни олиб ташлаш бўйича қонун лойиҳаси киритилган. Ҳужжат муаллифлари россияларик амалдорларнинг кўпчилиги COVID-19 эпидемияси вақтида ушбу мессенжердан асосий ахборот ресурси сифатида фойдаланганини қайд этган.
Telegram Россияда расман 2018 йил 13 апрелдан тақиққа учраган. Мессенжернинг блокланишига Telegram раҳбариятининг Россия федерал хавфсизлик хизмати вакилларига фойдаланувчиларнинг ёзишмалари юзасидан шифрлаш калитларини тақдим қилмагани сабаб бўлганди. Роскомнадзор бир неча миллион IP-манзилни блоклаган, хусусан Amazon тармоғи остидаги манзиллар ҳам блоклашни айланиб ўтиш учун восита экани маълум қилинганди. Иловани блоклашга қилинган ҳаракатларга қарамай, Telegram Россия ҳудудида аҳоли томонидан барқарор ишлашда давом этган.
Изоҳ (0)