• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 15 июнь куни 183 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатларнинг 29 таси аҳоли орасида қайд этилди

    Ўзбекистонда 14 июнь соат 23:00 дан 15 июнь соат 23:00 га қадар коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 183 та ҳолат қайд этилди. Бу бир кун давомида энг кўп касаллик аниқланиши бўйича Ўзбекистонда иккинчи натижа. 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланганди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги қайд этилган ҳолатларнинг
    • 144 таси карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида;
    • 29 таси аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 25 та, Самарқанд вилоятида — 3 та, Хоразм вилоятида — 1 та)
    • 10 таси Тошкент вилоятига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
    15 июнь куни янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида қайд этилди. Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ва вилояти ҳиссасига тўғри келди. Коронавирусга чалинганлар сони охирги 6 соатда кескин кўпайди. Соат 17:00 дан соат 23:00 гача 109 кишида коронавирус аниқланди.

    Тошкент шаҳрида бир кун ичида аҳоли орасида 25 та ҳолат қайд этилди. Сўнгги кунларда пойтахтда аҳоли орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолати аҳоли орасида 20 тадан ошмаётганди. Роппа-роса бир ҳафта аввал — 8 июнда Тошкентда аҳоли орасида 54 киши коронавирус юқтириб олганди. Ундан бир кун аввал эса Тошкентда 195 та ҳолат қайд этилганди. Пойтахтда июнь ойида фақат 3 июнь куни аҳоли орасида биронта ҳам касалликни юқтириб олиш ҳолати қайд этилмаганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди

    3 та янги ҳолат қайд этилган Самарқанд вилоятида 3 кун ўтиб яна аҳоли орасида касаллик юқтириб олиш ҳолати аниқланди. Хоразм вилоятида касаллик аниқланган 10 кишидан 1 нафари аҳоли орасида аниқланди. Вилоятда охирги марта 10 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланганди.

    Бухоро, Навоий ва Наманган вилоятларида 15 июнда касалликни юқтириб олиш ҳолатлари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

    Касалликдан даволаниш

    15 июнь давомида 76 нафар фуқаро соғайди. Шундан 33 нафари Навоий вилоятидаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги, 2 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди. Эндиликда коронавирусдан даволанган кишилар тўғридан-тўғри уйларига кузатилмоқда. 12 июндан бошлаб коронавирусдан соғайган беморларни реабилитацияга кузатиш тажрибасидан воз кечилган.

    Апрель ойидан бери илк марта шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1200 нафардан ошиб кетди. Айни вақтда шифохоналардаги 1225 нафар бемордан 1026 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 199 нафар бемор мамлакатнинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда. Бу борадаги кўрсаткич кетма-кет иккинчи кун 1 фоизга пасаймоқда.

    Маълумот ўрнида, Жиззах ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. Қорақалпоғистонда 6, Андижонда 7, Сурхондарёда 9, Бухорода 15, Наманганда 16, Самарқандда 20, Хоразмда 24, Қашқадарёда 49 ва Навоийда 51 нафар бемор қолди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1225 нафар бемордан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир сутка аввал, ҳатто кундузги соат 10:00 да ҳам аҳволи оғир беморлар 12 нафар, аҳволи ўта оғир беморлар 2 нафар эди. Аҳволи оғир беморларнинг камида 1 нафари Сурхондарё вилоятида даволанмоқда.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.

    Карантингадилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 27 379 нафар, стационар карантинда эса 20 963 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 918 нафарга, стационар карантиндаги фуқаролар сони 754 нафарга камайди.

    15.06.2020, 23:46   Изоҳ (0)   118593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 6 соат ичида 109 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5263 нафарга етди

    15.06.2020, 23:23

    «Андижондаги воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди». «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳодисага муносабат билдирди

    15.06.2020, 23:12

    Тошкент вилоятида мактаб директори лавозимини эгаллашга ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар олган вилоят Халқ таълими бошқармаси ходими ушланди

    15.06.2020, 22:46

    Карантинда ёзги болалар оромгоҳларининг фаолияти қандай ташкил қилинади? Санитария-эпидемиология давлат бош инспектори жавоб берди

    15.06.2020, 22:23

    Ўзбекистонда «сариқ» ва «яшил» ҳудудлардаги поезд қатнови вақтлари ҳақида расмий маълумот берилди

    15.06.2020, 22:11

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4000 нафардан ошди

    15.06.2020, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53

    Луис Энрике: “Телефоним ‘Барселона’ мухлисларининг хабарлари билан тўлиб кетган”

    Спорт | 10 июл, 09:45

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.