Мексика терма жамоаси собиқ футболчиси Аарон Падилья 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг собиқ клуби «Pumaс» маълум қилди.
Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Падильянинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган. У шунингдек Альцгеймер касаллигидан ҳам жабр чеккан.
Падильянинг ўлими юзасидан Мексика футбол лигаси ҳам ҳамдардлик билдирган: «У ажойиб дўст ва Мексика футболининг ажралмас қисми эди».
¡Gracias, “Gansito”!
— PUMAS (@PumasMX) June 14, 2020
Fuiste y seguirás siendo ejemplo de nuevas generaciones, que verán en ti esa garra y pundonor que se necesitan para ser un grande de Pumas y del futbol nacional.#SoyDePumas pic.twitter.com/ynMyaVLqkw
Аарон Мексика терма жамоаси сафида иккита Жаҳон Чемпионатида (1966 ва 1970 йилги) қатнашган. Футболчи умумий миқдорда терма жамоада 55 ўйин ўтказиб, саккизта гол урган. Клуб миқёсида ҳам фақат Мексикада тўп тепган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)