«Ювентус»нинг уч нафар ўйинчиси Италия Кубоги финалида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Манбага кўра, жароҳат туфайли ҳимоячи Жоржио Кьеллини, ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи ва ҳужумчи Гонсало Игуаин «Наполи» қарши ўйинда майдонга туша олмайди.
Таъкидлаш жоизки, улар Италия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Милан»га қарши жавоб учрашуви (0:0) қайдномасига ҳам киритилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ва «Наполи» ўртасидаги финал учрашуви 17 июнь, чоршанба куни Римда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)