«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос Испания чемпионати доирасида «Эйбар»га қарши кечган баҳсда (3:1) ўзининг шахсий рекдордини янгилади, дея хабар қилмоқда Squawka.
Кроос 2019/20 йилги мавсумда барча мусобақаларда олтита гол урди. Бунга қадар унинг энг яхши натижаси бешта гол бўлганди (2017/18 йилги мавсумда).
2014/15 йилги мавсум — 2 гол
2015/16 йилги мавсум — 1 гол
2016/17 йилги мавсум — 4 гол
2017/18 йилги мавсум — 5 гол
2018/19 йилги мавсум — 1 гол
2019/20 йилги мавсум — 6 гол
Кроос мадридликлар сафида 267 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол уришга эришган ва 68 бор голли узатма муаллифига айланган. «Бавария» сафида Тони 205 ўйинда 24 гол ва 49 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Кроос 2014 йилдан буён «Реал»да тўп суриб келади. Бунга қадар у «Бавария» ва «Байер»да фаолият юритган. Жорий мавсум 30 ёшли футболчи 34 ўйинда иштирок этиб, олти гол ва тўққизта самарали узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)