Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши учрашувда ушбу мавсумдаги энг ёмон кўрсаткични қайд этди, дея хабар беради Opta Sports.
Хабар қилинишича, «Қироллик клуби» рақиб дарвозаси атиги 6 марта зарба йўллаган, шулардан 5 таси аниқ. Бу эса жамоа учун жорий мавсумидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 14 июнь, якшанба куни ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Тони Кроос, Серхио Рамос ва Марсело ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, «Эйбар»нинг ягона голига Бигас муаллифлик қилди.
«Реал» 59 очко тўплаган ҳолда, Ла Лигада 2-ўринни эгаллаб турибди. «Эйбар» эса 27 очко билан 16-поғонадан жой олган. Кейинги турда «Реал» 18 июнь санасида ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)