• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Баффеттга тегишли компания АҚШдаги норозилик акцияларини қўллаб-қувватлаб, иштирокчиларга ғишт етказиб берганликда гумон қилинди

    АҚШдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Acme Brick компанияси мамлакатдаги норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Қайд этилишича, июнь бошида ижтимоий тармоқларда компаниянинг норозилик билдираётган одамларга ғишт етказиб беришга тайёрлиги ҳақидаги хабарномалар тарқалган.

    Acme Brick корхонаси Техасда жойлашган. Компанияга 1891 йилда асос солинган ва ХХ аср ўрталарига келиб ушбу корхона АҚШдаги энг йирик ғишт ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган. 2000 йилда Acme Brick’ни миллиардер Уоррен Баффеттга тегишли Berkshire Hathaway ҳолдинги харид қилган.

    1 июнда Acme Brick’нинг маркетинг масалалари бўйича директори Бритт Стоукс Twitter’да компания номига шикоятлар, айбловлар эълон қилингани ҳақида гапирган. Ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчи Acme Brick логотипи туширилган поддонлардаги ғиштлар суратини эълон қилиб, компаниянинг норозилик иштирокчилари учун Даллас шаҳри яқинидаги Фриско кўчасида атайин қолдирганини тахмин қилганди.

    Стоукс буюртмани тафтиш қилиб, ғиштлар партиясининг уй эгалари ассоциацияси томонидан деворларни таъмирлаш учун етказиб берилганини аниқлаган. Ушбу маълумотни маҳаллий полиция ҳам тасдиқлаган.

    Frisco PD has responded and investigated the report of bricks near where a planned protest is to be held. It was determined that the bricks were part of a planned HOA construction project and with permission they have been removed to be returned at a later time. pic.twitter.com/jGL1AkGy5z

    — Frisco Police (@FriscoPD) June 1, 2020

    Bloomberg’нинг ёзишича, ушбу расмий ахборотларга қарамай интернетдаги миш-мишлар асло камаймаяпти. Twitter’да бу каби мазмундаги хабарлар кўпайиб бормоқда, кейинчалик Facebook, YouTube, TikTok’да ҳамда бир қатор оммавий ахборот воситаларида ҳам ғиштлар ҳақидаги хабарлар тарқалган. 2 июнда Fox News телеканали норозилик намойишлари ўтказиладиган жойларда сирли равишда пайдо бўлаётган ғиштлар уюми ҳақидаги видеолавҳани эфитга берган.

    The Intercept нашрининг ёзишича, 3 июнда Оқ уй Twitter-аккаунтида «Антифа» ҳаракати ва «профессионал анархистлар»нинг норозилик намойишлари вақтида зўравонликни кучайтириш мақсадида одамларга ғиштлар ҳамда қуроллар етказиб берилаётгани ҳақидаги матн ва видео юкланган. Орадан маълум вақт ўтгач кўришлар сони бир миллиондан ошган ушбу пост аккаунтдан ўчириб ташланган.

    Фитна назарияси тарафдори бўлган америкалик журналист Алекс Жонс 2 июнь куни ўз радио-шоусида ушбу воқеаларга Билл Гейтснинг алоқаси борлигини маълум қилган. Унинг фикрича, конспирологлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўли билан одамларга чип ўрнатишга уринаётганликда айблаган.

    «Хонимлар ва жаноблар, биз АҚШдаги 20 дан зиёд шаҳарларга ким ғишт етказиб бераётганини аниқладик. Бу Acme Brick корхонаси, у Berkshire Hathaway ва Билл Гейтсга қарашли», — деган Жонс.

    Гейтс Berkshire директорлар кенгаши таркибидан чиққанини 2020 йилнинг март ойида эълон қилганди.

    Ўз навбатида Berkshire Hathaway вакиллари Bloomberg’нинг бу борадаги сўровига жавоб қайтармаган. Acme Brick эса айбловларни инкор этмоқда.

    «Acme Brick қурилиш ишлари билан шуғулланади ва бузиш ишларига аралашмайди», — дея баёнот берган компания ўз расмий сайтида.

    Шунингдек, компания зўравонликка тарғибот қилиш мақсадида ҳеч қандай ишни амалга оширмаганини қайд этган. Шунингдек, баёнотда Баффетт ҳам, Гейтс ҳам, Berkshire ҳолдинги директорлар кенгашидаги ҳеч бир инсон ғиштларда ноқонуний фойдаланиш ишига алоқадор эмаслиги айтиб ўтган.

    АҚШда ирқчилик ва ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши бошланган норозилик намойишлари икки ҳафтадан буён давом этмоқда. Намойишларнинг бошланишига афроамерикалик Жорж Флойднинг Миннесота штатидаги Миннеаполис шаҳрида полициячилар томонидан қийноққа солиниши ва касалхонада вафот этиши сабаб бўлган. Ўнлаб шаҳарларда намойишлар кетидан кўчалардаги тартибсизликлар, дўконларнинг ўмариб кетилиши, вандализм ва биноларга ўт қўйиш ҳолатлари кузатилди.

    Мавзуга доир: АҚШда ўлими халқнинг норозилик намойишлари ўтказишига сабаб бўлган афроамерикалик Жорж Флойднинг дафн маросими бўлиб ўтди (фотогалерея)

    14.06.2020, 21:56   Изоҳ (0)   17400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SpaceX орбитага яна 58 та сунъий йўлдошни олиб чиқди. Falcon 9 ракетасининг кўп марталик таянчи Атлантикадаги платформага қайтиб қўнди (видео)

    14.06.2020, 21:18

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 минг кишидан ошди, Тожикистонда эса 5 мингга яқинлашмоқда

    14.06.2020, 19:16

    Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 7 мингга яқинлашди

    14.06.2020, 15:14

    Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди

    14.06.2020, 13:12

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 66 кишига, Жанубий Кореяда эса 34 кишига ошди

    14.06.2020, 12:53

    Қирғизистонда хотинини синглисиникига боргани учун қийноққа солган эркак 15 суткага қамалди (видео)

    14.06.2020, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.