Россияда охирги бир сутка ичида COVID-19 юқтириб олиш билан боғлиқ 8835 та янги ҳолат қайд этилди.
Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 129 тага кўп. Эпидемия бошланганидан бери Россияда 528 минг 964 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатлари бўйича юқори кўрсаткич Москвада қайд этилган — 1477 кишида коронавирус аниқланган. Кейинги ўринларда Москва вилояти (+717), Санкт-Петербург (+259), Свердловск вилояти (+254) ва Ханти-Мансийск автоном округи (+229) бормоқда.
Охирги бир сутка ичида 119 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган — бу бир кун олдинги кўрсаткичдан 5 нафарга кўп. COVID-19 эпидемияси бошланганидан бери мамлакатда 6948 киши касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.Мавзуга доир: Россияда антитанага таҳлил топширганларнинг 14 фоизида коронавирусга иммунитет аниқланган
Россияда касаллик тарқала бошлаганидан буён коронавирусга 14,8 миллиондан кўпроқ тест ўтказилган.
Изоҳ (0)