• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда пулсиз қолаётган полиция ва Twitter’даги мухлислари ўчирилаётган Хитой дипломатларининг ножўя хулқ-атвори. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги муҳокамаларга бой сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Полиция бюджетини кесиш жиноятчиликнинг олдини олишга ёрдам берадими?

    АҚШда Жорж Флойднинг ўлими натижасида норозилик намойишига чиққанлар бугун полицияга ажратилаётган бюджет маблағларини камайтиришни талаб қилмоқда. Британияда чоп этиладиган The Guardian нашри намойишчиларнинг бундай талаби ортида нима ётгани ва сўл сиёсатчиларнинг бу талабни амалга ошириш жиноятчиликни ўсишига олиб келмаслигига ишонишлари қанчалик тўғри экани ҳақида мақола тайёрлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фаолларнинг полиция бюджетини қисқартириш ҳақидаги талаблари қисқа фурсатда омма орасида машҳур бўлиб кетди ва қўллаб-қувватланмоқда. Жамоатчилик полицияга ажратилаётган маблағларни жамиятнинг эҳтиёжларига сарфлашни таклиф қилмоқда. Бундай таклифни эса айрим қонуншунослар ҳам олқишламоқда.

    Полицияга ва турмаларга ажратилаётган маблағларни қисқартириш борасидаги таклифлар АҚШ жамиятида анчадан бери таклиф қилиб келинаётган масала. Фаоллар назарида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасига ажратилаётган маблағларни уй-жой билан таъминлаш, ишсизлик билан курашиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муҳим соҳаларга йўналтириш керак. Бу таклифни илгари сураётганлар назарида охирги беш йил мобайнида полицияни ислоҳ қилишга қаратилган чоралар натижа бермади ва фожиа (Флойднинг ўлими) билан тугади.

    Сўнгги ҳисоб китобларга кўра, АҚШ ҳукумати сўнгги 40 йил мобайнида полиция хизматига 115 миллиард доллар маблағ ажратиб келмоқда. Айрим штатларда полиция хизматига ажратилаётган маблағлар штат бюджетининг ярмидан ҳам кўпини ташкил қилади. Мисол учун, Лос Анжелес полиция департаментига бюджетдан 1,8 миллиард доллар маблағ ажратилади. Бу сарф ҳаражат эса ижтимоий соҳаларга ажратилаётган маблағлардан анча кўп. Коронавирус давридаги инқироз сабабли ҳукумат таълим, ёшлар дастурлари, санъат ва маданият, истироҳат боғлари, кутубхоналар, уй-жой хизматлари соҳасига ажратилаётган маблағларни қисқартираётган бўлса-да, полиция маблағлари инқироздан аввалги даврдагидек қолмоқда ёки айрим штатларда янада кўпайган.

    Намойишлар манзарасида айрим шаҳар ҳокимлари ва қонуншунослар полицияга ажратилаётган маблағлар масаласида ўз фикрларини дарҳол ўзгартиришга ҳам улгурди. Лос Анжелес ҳокими полицияга ажратилайитган маблағни 150 миллион долларга қисқартиришга ваъда берди. Нью-Йоркда шаҳар кенгашидаги бир вакил полиция маблағларини 1 миллиард долларгача қисқартиришга чақирмоқда.

    АҚШнинг Филадельфия, Балтимор, Вашингтон, Колумбия округи, Сан-Франциско каби шаҳарларидаги сиёсатчилар ҳам маҳаллий полиция бюджетини қисқартириш фикрини қўллаб-қувватлашини билдирди. Полиция борасидаги энг кескин фикрлар эса Жорж Флойд ўлдирилган Миннеаполисда янгради – полиция идорасини бутунлай тарқатиб юбориш.

    Фото: АP

    Фото: АP

    Норозилик намойиши мавзуси ўзгараётганидан хурсанд бўлаётган айримлар эса таклиф қилинаётган қисқартириш миқдоридан норози бўлмоқда. Лос Анжелесда «Қора танлилар ҳам инсон» ҳаракати аъзолари мер таклиф қилган полиция ҳаражатларини 51 фоизга қисқартириш ғоясидан норози бўлиб, ажратилаётган улуш 5,7 фози бўлиши кераклигини таклиф қилмоқда. Critical Resistance ва МPD 150 гуруҳлари эса полиция бюджетини кескин тарзда қисқартирган ҳолда соҳани ислоҳ қилинишини илгари сурмоқда. Уларнинг назарида полициянинг айрим хизматларини буткул тугатган ҳолда янги гиёҳвандларга бепул ёрдам берадиган ёки психологик ёрдам кўрсатадиган хизматларни очишни таклиф қилмоқда.

    Полиция ва турмаларни бутунлай бекор қилишга чақираётганлар назарида эса бундай маҳкамалар моҳиятига кўра ирқчилик асосига қурилган ва жамият хавфсизлиги учун ҳеч қандай хизмат қилмайди. Полиция маҳкамаларида очилмаган жиноятлар тўлиб ётибди ва буларнинг бари оиладаги зўравонликни олдини олишда ҳам мутлақо фойдасиз.

    Полицияни қисқартириш наф берадими? Айрим тадқиқотлар фаолият қисқартириладиган бўлса, жиноятчилик фоизи ҳам пасайишини кўрсатган. Полициячилар эса агар улар ишдан кетадиган бўлса, жиноятчилик кўпайишини иддао қилмоқда. Бироқ Нью-Йоркда 2014–2015 йилларда полициячилар майда безориликка камроқ аҳамият бера бошлагач, жиноятчилик даражаси ҳам пасайганини кўриш мумкин. Тадқиқотчилар назарида майда безорилик учун татбиқ қиланадиган оғир жазолар жамиятни янада кучлироқ бўлган норозиликлар тўлқинига олиб келади. Агарда қашшоқлик учун жазо қўлланилса, яъни йўл қоидасини бузганлик ёки жаримани ўз вақтида тўламаганлик учун юқори миқдордаги жаримага тортишлар мавжуд бўлса, у ҳолда жамиятда жиноятчилик янада кўпайишига олиб келади.

    Полиция касаба уюшмаларида ҳам бюджетини қисқартириш масаласига турича ёндашувлар бор. Айрим касаба уюшмалари маблағларни қисқартириш жамиятнинг жиноятлашувига олиб келади деб, мамлакатда норозилик намойишлари келтириб чиқарган тартибсизликларни мисол қилмоқда. Айрим қисқартиришни маъқуллаётганлар эса оммавий тартибсизликларнинг полиция томонидан шафқатсизларча бостиришга уриниши бугун жамиятга зарар келтиришдан бошқасига ярамади, деган иддао билан чиқмоқда.

    Полиция маблағларини қисқартириш борасида турли фикрлар мавжудлиги бу масаланинг ҳали-бери ҳал қилинмаслиги, улар керакми деган саволлар ўз ечимини топиши учун вақт кераклиги маълум бўлади.

    Twitter нега Хитой таъсиридаги аккаунтларини ўчириб ташламоқда?

    Twitter Гонконгдаги воқеалар, коронавирус атрофидаги ҳодисалар ва Жорж Флойд ўлимига боғлиқ АҚШдаги норозилик намойишларига алоқадор бўлган хитойлик сиёсатчилар таъсири остида деб топилган 170 мингдан ортиқ аккаунтларни ўчириб ташлади, деб ёзади The Guardian нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Австралия стратегик тадқиқотлар институти тадқиқотчилари назарида Хитой ҳукумати Twitter’ни мамлакат ичида тақиқлаган бир вазиятда юқоридаги мавзулар билан боғлиқ мавзуларда бошқа мамлакатлардаги сиёсий воқеаларга таъсир қилиш мақсадида постлар улашмоқда. Постлар мавзуси Гонконгдаги норозилик намойишлари, сургун қилинган хитойлик миллиардер Гуо Венгуй, коронавирус ва Тайван билан боғлиқ  ва бу мавзулар, асосан, Хитой ташқарисида яшовчи хитой тилли фойдаланувчиларга қаратилганини айтади.

    Тадқиқотчилар 2018 йил январидан 2020 йилнинг апрелигача қолдирилган 348 608 та твит изоҳларни таҳлил қилган ва уларнинг аксари душанба ва жума кунлари иш соатлари вақтида қолдирилганлигига эътибор қаратишган. Дам олиш кунлари эса мазкур аккаунтларда сокинлик кузатилган.

    Twitter’даги аккаунтларнинг 78,5 фоизи  деярли фолловери йўқ аккаунтлар бўлган бўлса, 95 фоиз аккаунтларнинг кўпи билан 8 нафар фолловери бўлганини, аммо улар сунъий равишда ботлар ёрдамида фаол бўлгани айтилади. Фолловери йўқ жами 156 твит постлар 50 дона лайк йиғгани ва 26 таси ретвит қилингани шубҳа уйғотади.

    Айрим Twitter’даги аккаунтлар эса бузилган ва бир бангладешлик шахсга тегишли Twitter аккаунтида Гонконгдаги намойишларга қарши хитойча пост қолдирилган.  Қолдирилган постларнинг аксариятида Гонконгдаги намойиш қатнашчилари шафқатсизлик билан ҳаракат қилаётгани, АҚШнинг бу намойишларга туртки бўлаётгани ва Хитойнинг коронавирусга қарши фаол курашаётгани мадҳ қилинади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Twitter сохта аккаунтларни ўчириб ташлаганига қарамай, Twitter ва Facebook ижтимоий тармоғида янги аккаунтлар ташкил қилинаётгани таъкидланади. Бу аккаунтлардаги постлар ҳозирда АҚШдаги «Қора танлилар ҳам инсон» норозилик намойишларига диққат-эътибор қаратган ҳолда «АҚШ иккиюзламачилик қилмоқда, Гонконгдаги норозилик намойишларида Гонконг полициясини қоралаган ҳолда ўз мамлакатида Америка полициясининг норозилик намойишларига қарши шафқатсизлик қилишга чақирмоқда», деб постлар қолдирмоқда.

    Шундай бир манзарада тадқиқотчилар рус троллари билан боғлиқ бўлган 1 152 та аккаунтга ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг сиёсатини мақтаётган 7 340 та аккаунтга дуч келишган.

    Twitter келажакда бундай аккаунтларнинг моҳиятини тушуниш учун академик доиралар билан ўзаро ишлаши ҳақида маълум қилади.

    Тадқиқотчилар, шунингдек, Трамп тарафдорларининг коронавирус пандемиясининг келиб чиқиши билан боғлиқ сохта ахборот тарқатаётганига эътибор қаратган.

    Австралиялик журналистлар Twitter компаниясидан Трамп тарафдорларининг аккаунтлари билан боғлиқ тадқиқотлар ўтазилмоқдами ёки йўқ, шуни суриштирмоқда, деб ёзади The Guardian нашри.

    Хитойлик дипломатларнинг ножўя хулқ-атвори

    «Ўтмишдаги хитойлик дипломатлардан фарқли равишда ҳозирги кундаги хитойлик дипломатлар Хитой манфаатларини ва обрўсини хорижда ўта зўравонлик ва қатъият билан ҳимоя қилмоқда», деб ёзади The Project Syndicate нашри. Мақола муаллифи нега хитойлик дипломатлар дипломатик ёндашувларини ўзгартираётгани сабабларини изоҳлашга уринади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўтмишда хитойлик дипломатлар қалтис масалаларда ўта сокинлик ва кучли тайёргарлик билан ҳаракат қилишган, ортиқча салбий ҳаракатлардан тийилган ва диққат марказга тушиб қолишдан ўзларини эҳтиёт қилган. Бироқ бугунги даврдаги ёш хитойлик дипломатлар эски анаъаналар билан алоқасини узишга тайёрдек тасаввур уйғотмоқда ва айниқса, коронавирус билан боғлиқ вазиятда Хитойнинг ролини ижобий баҳолаш учун курашмоқда. Бу эса хорижда «бўрилар дипломатияси» деб номаланади ва бу дипломатиянинг бир учи хитойлик дипломатларга калтак бўлиб ҳам тегмоқда.

    COVID-19 вируси тарқалиши арафасида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И хитойлик дипломатларга хорижда Хитой обрўсини тажовузкорона ва ён бермай ҳимоя қилиш ҳақида кўрсатма беради. Агарда Ухандаги расмийлар коронавирусга ўз вақтида чора топганда эди бугунда хитойлик дипломатларга ташқи ишлар вазирининг кўрсатмаларини бажаришга ҳожат ҳам қолмаган бўларди. Бироқ… Ғишт қолипдан кўчиб бўлган.

    Хитойлик дипломатлар вазир кўрсатмасини бажаришга киришиб кетди. Март ойи ўрталарида Хитой ташқи ишлар вазирининг янги тайинланган ўринбосари Чжао Лисзян  фитна назариясига қўл урди ва коронавирусни Уханга хориждан, тоғрироғи, америкалик ҳарбийлар олиб келишгани ҳақида баёнот берди.

    Апрель ойи бошларида эса Хитойнинг Франциядаги элчиси аноним мақолалар ёрдамида француз ҳукумати коронавирусга чалинган кекса кишиларни эътиборсиз қолдираётганид айблаб чиқди. Худди шу ойда Австралия ҳукумати коронавируснинг қаердан келиб чиққанини аниқлаш борасида халқаро текширувлар ўтказилиши ҳақида гапирганда Канберрадаги элчи Австралияга нисбатан бойкот ва иқтисодий жазо чоралари киритиш билан таҳдид қилди.

    Хитой дипломатиясининг «жангари бўрилари» ўзларининг аҳмоқона ҳаракатлари учун ҳеч қандай мукофот ёки моддий манфаат олмаслиги ҳам тайин. Уларнинг ҳаракатлари Хитой имижини на яхшилай олади, на пандемияда Хитойни айблаётганларнинг ҳужумларини тўхтата олади. Аксинча, уларнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг халқаро сиёсатдаги обрўсига зиён етказмоқда.

    Хитой нега дипломатияга ёндашувини ўзгартирмоқда саволининг бир неча сабаблари мавжуд. Биринчидан, тарихий ўзига ишончнинг йўқлиги ва яқин атрофдаги мамлакатларга иқтисодий ҳамда геосиёсий таъсиридан фахрланишдан ақлини йўқотадиган даражада бўлишнинг бирлашуви натижасидир. Хитой ўтмишда бир неч юз йилликлар мобайнида таҳқирланган мамлакат бўлиб келди. Бугун иқтисодий ва геосиёсий қудратга эга бўлиб бораётган мамлакат сифатида эса ўтмишдаги етказилган азобларни унутмаганлигидир.

    Бугунги Хитой эса уни барча бирдек ҳурмат қилишларига эришиш учун ҳаракат қилмоқда, гарчи айрим ғарб давлатлари Хитой томонга тош отаётган бўлса-да. Иккинчидан, бугунги Хитой режими сиёсий садоқатга урғу бермоқда. Жаноб Сининг марказлашган ҳокимияти бугун дипломатларига улар ўз вазифаларини қай даражада тўла тўкис бажараётганига эмас, аксинча, уларнинг Хитой раҳбарига қай даражада содиқ қолаётганини инобатга олмоқда. Ўтган йили Си Юй Хитой ташқи ишлар вазирлиги партия котиблигига тайинлади. Аслида эса Си Юйда дипломатик тажриба ҳам, уқув ҳам йўқ. Авваллари эса бундай лавозимга тажрибали дипломат олиб келинар эди.

    Хитойлик дипломатлар Хитой мафкураси тарғиботи билан шуғулланар экан, бу уларнинг ҳақиқий ватан олдидаги миссиясига зид бўлса-да, режим даврида омон қолиш ҳақида кўпроқ хавотирга тушмоқда. Хитой коммунистик партияси қабул қилган тажовузкор тарғибот дипломатияси бирор-бир ишкалга йўлиқадиган бўлса, бу мамлакатда сиёсий дастурнинг нотоғрилигида эмас, балки танланган тактиканинг нотоғри эканлигида, деб бонг урилмоқда. Хитой дипломатлари эса сиёсий диссидентга айланиб қолиш нечоғлик қимматга тушишини анча яхши билиб қолган. Хитой ўз дипломатларини «танланган тактикадаги хатолари» сабабли жазолайдиган бўлса, келажакда Хитойнинг келажаги учун энг «ифлос» ишни қиладиганларда коммунистик партияга хоҳиш қолмайди.

    Бундан келиб чиқадиган мантиқ эса дипломатларнинг муваффақиятсизлиги учун режим уларга ўзларини оқлаш имконини бермоқда ва натижада улар хорижда энг ёмон сиёсатни илдиз отишига ёрдамлашмоқда. Нуқсонларни кўрсатиш учун эса Хитойда эркин матбуот тақиқланган. Шундай экан хитойлик дипломатлар хато дипломатиясидан халқнинг олдида кулгига қолишдан эмас, аксинча, ўз хўжайинларининг эътиборидан қолишдан кўпроқ қўрқадиган бўлиб бормоқда. Бу эса катта хатодир.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    13.06.2020, 10:16   Изоҳ (0)   78262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ расмийлари ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқиб кетиш давом этишини маълум қилди

    13.06.2020, 08:46

    Қозоғистон 20 июндан бошлаб халқаро авиақатновларни қайта тиклайди

    13.06.2020, 06:25

    Олмазорни айланган Мирзиёев, атрофи ўралган Черчилль, ажабтовур дизайнли ҳимоя ниқоблари. 12 июнь суратлари

    12.06.2020, 23:57

    Шимолий Корея АҚШ билан муносабатлари «умидсизлик нуқтаси»га етганини маълум қилди

    12.06.2020, 22:08

    Трамп америкаликларнинг Афғонистондаги ҳаракатларини тергов қилаётган Халқаро жиноят суди ходимларига санкциялар қўллашга рухсат берди

    12.06.2020, 21:38

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 510 минг кишидан ошди

    12.06.2020, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.