Швейцария матошунослик ва технологиялар федерал лабораторияси олимлари шаффоф тиббий ниқоблар ишлаб чиқарди. Ниқоб юзни ёпиб қўймайди, уларда нафас олиш осон, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Gizmodo

Янги матонинг технологияси устида олимлар икки йил изланган. Натижада улар махсус органик биомасса— полимер толаларнинг минглаб ультраюпқа ипларини яратишга муваффақ бўлган. Ушбу мато ҳавони одатий тиббий ниқоб сингари фильтрдан ўтказади.

Янги ишланмага HelloMasks деб ном берилди.

Фото: Gizmodo

Экспертларнинг фикрича, янги ниқоблар уни таққан инсонни танишни қийинлаштирмайди. Бундан ташқари, шаффоф ниқоблар эшитишида нуқсони бўлган беморларга ҳам қўл келади. Улар ниқоб таққан шифокорнинг мимикасини фарқлай олади.

Шифохоналарга шаффоф ниқоблар 2021 йилда кириб келади.