Австралиядаги Тиви оролида яшовчи фуқаролар ноёб тошбақаларни ейдиган улкан тимсоҳни тутиб олди, сўнг уни боғлаб қўйиб, фотосессия уюштирди, деб ёзади Daily Mail.
Жеймс Де Сантис ва унинг ўғли Гарри Де Сантис Юнупингу беш метр узунликдаги тимсоҳни тутиб олди.
«У бизнинг ноёб тошбақаларимизни қириб ташлади. Бу жониворлар йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Шунинг учун биз мустақил равишда ундан ўч олишга киришдик», — дейди Де Сантис.
Ота-ўғил тимсоҳни ов қуроли билан отиб, унинг жағидан боғлаган ҳамда оролнинг бошқа томонига олиб кетган.
Изоҳ (0)