Хитойда сўнгги суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 3 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 21 та ҳолат аниқланди. Беморларнинг 10 нафари соғайди, вафот этиш ҳолатлари қайд этилмади, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси четдан юқтирилган бўлиб, уларнинг 2 таси Гуандун, яна бири Сичуань провинциясида қайд этилган.
Мамлакатда умумий ҳисобда 83 043 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 78 351 нафари соғайган, 4 634 нафари вафот этган. Касалхоналарда 58 нафар бемор қолмоқда.
Шунингдек, сутка давомида 21 киши инфекцияни белгисиз ташувчи сифатида қайд этилган. Шундай кишиларнинг яна 174 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Мавзуга доир:
Май ойидан буён касалликнинг янги ўчоқлари беморлар сонининг ошишига олиб келмоқда. 28 майда кунлик касалланишлар сони 79 кишига етганди, сўнгги ҳафтада эса бу кўрсаткич 30-60 киши атрофида бўлиб турибди.
Сўнгги суткада 26 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 10 589 нафарга етди. Касалликдан яна бир киши вафот этиб, қурбонлар сони 274 кишига етди.
Жанубий Кореяда коронавирусни аниқлаш бўйича қарийб 1,03 миллионта тест ўтказилган.
Изоҳ (0)