Гардеробингиздаги кийимлар асосан қандай рангдан ташкил топгани сизнинг руҳиятингиздаги ўзгариш, шунингдек, феъл-атворингиз қандайлигини билдиради.

Фото: isthatjodie

Қизил ранг

Гардеробингизда кийимлар асосан қизил рангдан иборат бўлса, демак сиз энергияли, эмоцияга бой, ўзига эътибор беришни яхши кўрадиган ва чиқишимли инсонсиз. Шунингдек, сиз фаол ҳаёт кечиришни яхши кўрасиз, миянгиз эса ҳамиша ғоя ва режалар билан банд.

Оловранг

Аслида бу рангдаги либос ҳамманинг ҳам гардеробида учрайвермайди. Оловранг либос оптимист, ҳаётдан завқланишни яхши кўрадиган ва атрофда ҳамиша дўстлар гавжум бўлган, гина сақламайдиган инсон эканлигингизни билдиради.

Сариқ

Гардеробида сариқ ранг кўп бўлган инсоннинг интеллекти юқори бўлиб, ақлий фаолиятда муваффақиятга эришади. Бундан ташқари, сиз мулоқот қилишни яхши кўрадиган, ижодкор шахссиз.

Фото: Getty Images

Яшил ранг

Яшил рангда либосларни кўп кийишингиз, табиатни яхши кўришингиз ва исталган одам билан ҳам тил топишиб кета олишингиздан дарак.

Кўк ранг

Агар сизнинг гардеробингизда ушбу рангдаги либослар кўп бўлса, сиз билан суҳбатлашган одам зерикмайди, сизнинг дунёқарашингиз кенг ва оқил инсонсиз.

Сиёҳранг

Сиёҳрангни яхши кўрган инсонлар руҳий баркамолликка интилади. Одамлар билан мулоқот қилиш, чиқишиш учун ҳам сиз аввало руҳан яқинликни ҳис қилишингиз муҳим саналади.

Оқ ранг

Оқ ранг — мағрурлик ва ҳар нарсада мукаммаликка интилишингизни билдиради. Сиз ўзингиз ва атрофдагиларга ҳам етарлича талаб қўядиган, одамларни атрофингизга яқинлаштиравермайдиган инсонсиз.

Қора ранг

Қора ранг кўпчилик гардеробидаги асосий ранг ҳисобланади. Лекин уни, нима кийишни билмагандан эмас истаб харид қилинган бўлса, демак либос эгаси сирли, амбицияли инсон ҳисобланади. Қора рангни унча хушламайдиган, лекин қандайдир вазиятда қора кийинган инсон руҳий оламида ўзгаришлар ёки тушкунликни бошдан кечираётган бўлиши мумкин.

Фото: Tatty Devine

Кул ранг

Кул рангни асосан эътибор тортишни хушламайдиган, сокин ва ўзидан кўнгли тўқ инсонлар яхши кўради. Улар бошқалардан ажралиб туришни, диққат марказида бўлишни ёқтирмайди, ўз оламида бировга халақит бермай яшашни афзал билади.

Жигарранг

Жигарранг — меҳнаткашлик, бошқаларга ёрдам беришга шайликни билдиради, Сиз жигаррангни тўсатдан ёқтириб қолган бўлсангиз ва бу рангдаги кийим-кечакларни одатдагидан кўп харид қилаётган бўлсангиз, демак сиз руҳан катта бўляпсиз ва ҳаётингизда ўзгаришлар бўляпти.

Пушти

Пушти рангни севган инсон кўнгли бўш, нозик ва сева олишга қодир бўлади. Бундан ташқари эътибор ва диққат марказида бўлишни яхши кўради.