• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожидан айрилишни истамаётган вирус. Бутун дунёга ёйилаётган полиция зўравонлигига қарши намойишлар. Жаҳон ҳафта ичида

    Июнь ойининг илк ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Хўш, бу ҳафта жаҳон ҳамжамияти учун қандай якунланди? «Дарё» дунёда юз берган муҳим воқеалар таҳлилини диққатингизга ҳавола этади.

    Black Lives Matter

    Апрель ойининг сўнгги кунларида АҚШнинг Миннесота штати Миннеаполис шаҳрида полиция ходими афроамерикалик қора танли фуқаро Жорж Флойдни тиззалари билан бўғиб ўлдиради. Жараён видеотасвирларга тушиб қолади ва тез фурсатда ижтимоий тармоқларда тарқалади.  Бунинг оқибатида мамлакатда минглаб одамлар полиция зўравонлигига қарши норозилик намойишларига чиқди. Воқеа сабаб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 30 майга келиб норозилик намойишлари 10 та шаҳарда авж олиб кетди.

    Фото: Deutsche Welle

    Фото: Deutsche Welle

    Норозилик намойишлари сабабли мамлакатда комендантлик соати жорий этилди. Мамлакатда 25 шаҳарда, жумладан, пойтахт Вашингтонда ҳам комендантлик соати жорий этилган. Норозилик намойишлари ҳатто президент қароргоҳи Оқ уй қаршисида ҳам бўлиб ўтган. Намойиш вақтида президент Трамп ерости бункерига яширингани хабар қилинган. Президент Трамп мамлакатда юз берган ушбу ҳаракатларни терроризмга қиёслаган.

    Дастлаб, Флойднинг ўлими касаллик сабабидан юз бергани айтилган эди. Аммо унинг оиласи қайта текширув учун мустақил экспертларга мурожаат қилган. «Механик асфиксия ўлим сабаби ҳисобланади, қотиллик эса ўлим усули», — дейди Мичиган университети доктори Аллесия Уилсон. Флойднинг оиласининг илтимосига кўра, унинг жасадини ёриб кўришда иштирок этган шифокорлардан бири Майкл Баден марҳум ўлимга олиб келадиган ҳеч қандай касаллик билан оғримаганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ўлим бўйин ва елкани қаттиқ босиш оқибатида юзага келган.

    Мамлакатда юз берган мазкур намойишлар чоғида 11 киши вафот этгани хабар қилинди. Жорж Флойд ўлимида гумонланган барча полициячиларга нисбатан айблов эълон қилинди. 37 ёшли Томас Лейн, 26 ёшли Александер Куэнг ва 34 ёшли Ту Тао қасддан содир этилмаган қотилликка ундаш ва унга шерикликда айбланмоқда.

    Жорж Флойднинг бўйнини тиззаси билан салкам 9 дақиқа босиб турган собиқ полициячи Дерек Шовинга нисбатан эълон қилинган айбловлар қаттиқлаштирилди. Дастлаб, у эҳтиётсизлик туфайли содир этилган қотилликда айблаганга бўлса (25 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси), ҳозир эса қасддан қотиллик содир этишда айбланмоқда. Ушбу модда билан айбланганлар 40 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шовин 29 майдан буён ҳибсда сақланмоқда. 5 июнь куни Жорж Флойд билан видолашув маросими бўлиб ўтди ва у сўнгги манзилга кузатиб қўйилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир:

    • «Том амакининг кулбаси»даги қулдорлик тарихи. 13-тузатиш ва афроамерикаликларнинг озодлиги ҳақида
    • Қора танли бўлишни жиноят ҳисоблаган сиёсат. Жанубий Африкада апартеид тизими қандай шаклланган?
    АҚШдагига ўхшаш ҳолат бундан тўрт йил муқаддам Францияда ҳам содир бўлган эди. Ўшанда Адама Траоре исмли 24 ёшли қора танли киши полиция томонидан ўлдирилган эди. Аммо ҳамон унинг вафоти сабабидан адолатли қарор чиқарилмаган. АҚШдаги воқеалар Францияда мазкур жараённинг қайта жонланишига туртки берди. 2 июнь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида 20 мингга яқин киши норозилик намойишларига чиқди.

    Шунингдек, 6 июнь шанба куни бутун дунё бўйлаб полиция зўравонлигига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Европанинг кўплаб шаҳарларида минглаб одамлар норозилик намойишларига чиққан. Намойишчилар қўлларига қора танлиларга ҳурмат белгиси сифатида Black lives matter, яъни «Қора танлилар ҳам яшашга ҳақли» ёзувли плакатларни кўтариб чиққан. Шу дам олиш кунлари эса Франция, Германия, Буюк Британия, Испания, Нидерландия, Бельгия ва Венгрия каби давлатларда намойишлар бўлиши режалаштирилган.

    Тожидан айрилишни истамаётган тожли вирус

    2019 йилнинг декабрь ойидан буён давом этаётган SARS-CoV-2 коронавируси келтириб чиқарган COVID-19 пандемияси бу ҳафта ҳам биз билан хайрлашишни истамаяпти. Бугунгача дунёда ушбу касалликдан 6 июнь маълумотларига кўра, 395 977 киши вафот этган. Бу борада АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 110 мингга яқин киши вафот этган. Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия (40 мингдан ортиқ), Бразилия (35 мингдан ортиқ),  Италия (33 мингдан ортиқ) ва Франция (29 мингдан ортиқ) бормоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилия бугунги кунда касаллик энг тез ривожланаётган минтақа бўлиб турибди. Мамлакат пайшанба куни вафот этганлар сони бўйича учинчи ўринга чиқиб олди. Касаллик қайд этилган давлатлар орасида эса у АҚШдан кейин иккинчи бўлиб турибди. Инқироз бошидан буён касаллик хавфини пасайтириб кўрсатишга уринаётган мамлакат президенти Жаир Болсанару АҚШ президенти Трамп ортидан ЖССТ ташкилотидан чиқиш билан таҳдид қилди. Айни пайтда мамлакатда 645 мингдан ортиқ кишида касаллик аниқланган.

    Касаллик Лотин Америкасининг қолган мамлакатларида ҳам авж олиб бормоқда. Мексика, Никарагуа, Чили каби давлатлар касаллик энг кўп тарқалган ҳудудлар бўлиб турибди. Океан ортида вазият хавфли қолаётган бир пайтда, кўҳна қитъада ҳаёт аста-секинлик билан ўз изига қайтмоқда. Европа мамлакатлари мавжуд карантин талабларини босқичма-босқич бекор қилмоқда. Жумладан, Ирландия савдо марказларидан ташқари барча савдо ҳудудларини очишга рухсат берди.

    Швейцария эса ўз чегараларини 5 июндан бошлаб европаликлар учун очиқ деб эълон қилди. Шунингдек, Чехия Республикаси ҳам Германия ва Австрия билан чегараларини муддатидан олдин очишга қарор қилган. Кипр эса чоршанба кунидан бошлаб сайёҳларни қабул қила бошлашини маълум қилди. Мамлакатлар ички ишлар вазирлари 5 июнь куни ички ва ташқи чегараларни очиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Туркия эса 10 июндан бошлаб 40 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон билан ҳаво қатновларини тиклашини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • COVID-19 муаммоси ҳал қилинганидан кейин қайси соҳалар ва технологиялар шиддат билан ривожлана бошлайди?
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 6 июнь куни мамлакатда касаллик билан кураш ҳали ниҳоясига етмаганини, ғалабага ҳали анча узоқ эканини таъкидлади. Кураш яқин бир ой ичида натижа бериши мумкинлиги ҳақидаги гаплари давлат телевидениесидаги чиқишида янграган. Эрон Яқин Шарқдаги касаллик энг кўп таъсир қилган давлат бўлиб турибди. Мамлакатда касалликдан расмий ҳисоб-китобларга кўра 8 200 киши вафот этган.

    Самони забт этиб

    Бортида икки астронавт — Дуглас Хёрли ва Роберт Бенкен бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни (Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси) Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли старт олди. Парвоз иккинчи уринишда амалга оширилди — 27 май куни стартга 16 дақиқа қолганида парвоз ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилган эди. Стартдан 12 дақиқа ўтиб Crew Dragon паст орбитага чиқди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган кемани Falcon 9 элтувчи ракетаси фазога олиб чиқди. Унинг биринчи босқичи Атлантика океанидаги платформага қўндирилди. Crew Dragon кемаси Халқаро космик станция (ХКС)га автоматик равишда муваффақиятли туташди. Жараён SpaceX компаниясининг YouTube’даги каналида жонли эфирда намойиш этилди.

    Мавзуга доир:

    • Космик пойгада ғолиб чиқаётган Илон Маск. У буни қандай уддалайди?
    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    07.06.2020, 21:08   Изоҳ (0)   64580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетди

    07.06.2020, 18:47

    Россияда бир сутка ичида коронавирусга чалиниш бўйича 8984 та янги ҳолат қайд этилиб, касалланганлар сони 460 минг нафардан ошди

    07.06.2020, 17:24

    Арманистонда коронавирус билан боғлиқ оғир вазият юзага келди

    07.06.2020, 14:14

    Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони 100 минг кишига яқинлашиб қолди

    07.06.2020, 13:53

    Помпео Гонконгдаги вазият сабаб Хитойни нацист Германиясига қиёслади

    07.06.2020, 13:34

    Бразилия мамлакатдаги коронавирусга оид муҳим статистикани эълон қилишни тўхтатди

    07.06.2020, 13:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.