Малайзияда 8 ёшли қизча қовоғари чақишидан вафот этди, деб ёзади The Sun.
Қайд этилишича, қизча уч ёшли укаси ва бошқа болалар билан уй яқинида ўйнаётган эди. Шунда уларга қовоғарилар ҳужум қилади. Қизчанинг дўстлари қочишга улгурган, унинг ўзи эса ҳашаротларга қаршилик кўрсата олмай қолган. Қовоғарилар қизчани 65 марта чаққан.
Қизчанинг укаси югуриб уйга кирган ва онасига бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берган. Аёл зудлик билан қизи ва ўғлини шифохонага олиб борган. Бироқ шифокорларнинг уринишига қарамай қизча шу куни тунда вафот этган.
Қайд этилишича, қизчанинг ички органлари қовоғарилар заҳри таъсирида ўз функциясини бажара олмай қолган.
Мавзуга доир: АҚШда йирик қовоғари-қотиллар пайдо бўлди
Изоҳ (0)