Австралиянинг Виктория штати экология фаоллари 2017 йилда Ледбитер лақабли поссум номидан VicForests ўрмон саноати компанияси устидан судга арз қилган эди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Даъво аризасида саноатчиларнинг поссум озиқланадиган муҳитга зарар етказгани айтилган эди.
Орадан уч йил ўтганидан сўнг экофаоллар суд ишида ғолиб чиқди. Улар VicForests компанияси вакилларини шундоқ ҳам қирилиб кетиш арафасида турган поссумнинг озиқланиш муҳитига зарар етказганликда айблаганди.
Биологларнинг ҳисоб-китобига кўра, штатда ҳаммаси бўлиб 1,2 мингта поссум қолган.
Суд қирилиб кетаётган жониворнинг тарафини олди ҳамда компанияни ёғоч ишлаб чиқариш кодексининг бир неча пунктини бузганликда айблади. Масалан, компания жониворга зарар етказмай ишлашни таъминловчи режа тузиб олмаган.
Изоҳ (0)