Американинг Висконсин штатида ўрнатилган мамлакатнинг энг катта байроғи чақмоқ уриши оқибатида иккига бўлиниб кетди, деб ёзади Heavy.
Қайд этилишича, сўнгги бир неча кундан бери Америкада ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда.
Кучли шамол ва момақалдироқ 30 мингта хонадонни чироқсиз қолдирди. Жумладан, мамлакатнинг энг баланд байроғи ҳам чақмоқдан азият чекди.
The iconic Acuity Insurance flag in Sheboygan - the largest free-flying American flag in the country - has been torn in half after tonight's storms.
— TMJ4 News (@tmj4) June 3, 2020
📷: Avdil Luma pic.twitter.com/89fUWlsF4d
Acuity Insurance деб номланган байроқнинг ўлчами 21 га 42,6 метр, оғирлиги 154 килограммни ташкил этади. Баландлиги 30 метрга яқин байроқ Америка армиясида хизмат чоғида ҳалок бўлган округ аҳолиси хотирасига Шебойган шаршараси яқинига ўрнатилган.
Изоҳ (0)