• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этиш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    «Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Фото: «Abt.uz»

    Фото: «Abt.uz»

    Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши кўзда тутилган.

    Қарор лойиҳасида қуйидагилар институтнинг асосий устувор вазифалари этиб белгиланган:

    • қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган инновацион ва илғор агротехнологияларни қўллаш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимлар ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
    • стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш;
    • илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни жорий этиш учун технопарклар ва илмий ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш;
    • илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларни кенг жорий этиш учун амалдаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш;
    • илғор халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модул тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
    • ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурлари асосида соҳа бўйича инновацион ва замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, илғор хорижий тажриба, юқори унумли ва ресурс тежайдиган илғор агротехнологиялар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини яратиш;
    • илғор хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ҳамда талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш;
    • илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар ҳамкорлигида долзарб муаммолар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
    • профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион ва замонавий агротехнологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида «Кичик инновацион корхоналар» тизимини кенгайтириш;
    • кафедралар ихтисослиги бўйича талабалар ва ёш олимларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек «Ёш олимлар клуби» (Young Scholars Club)ни ташкил этиш ҳамда кейинчалик энг иқтидорли ёш олимларни хорижий давлатларга ўқишга ва стажировкага юбориш;
    • ўқув ва бошқарув жараёнини ташкил ва назорат қилишда ахборот технологиялари имкониятлари (E-Minbar электрон платформаси, кейс-стади, коучинг, вебинар технологиялар ва ҳ.к.)дан фойдаланиш даражасини ошириш, масофавий ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш орқали талабаларнинг мустақил таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
    • кредит-модуль тизимини ўқув жараёнига жорий этиш борасида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини ме'ёрлаштириш, шунингдек, педагог ходимлар томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, «устоз-шогирд» тизими бўйича ишларнинг бажарилишини рағбатлантириб бориш;
    • ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳаси ва унинг тармоқларини ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларни ҳамда замонавий техника ва агротехнологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;
    • хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш;
    • қишлоқ хўжалиги соҳаси ва унинг тармоқлари учун олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлашнинг интеграциялашган тизимини яратиш, бириктирилган академик лицейлар ва профессионал таълим муассасаларининг таълим дастурлари узлуксизлигини ва узвийлигини таъминлаш;
    • истиқболли ёш битирувчиларни республика ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий муассасаларига магистратура, докторантура ва стажировкага мунтазам юбориш орқали аграр таълим соҳаси олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб:
    • Институтда бакалавриат таълим йўналишларида таълимнинг кредит-модул тизимини босқичма-босқич жорий этиш. Бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;
    • хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари аграр соҳа олий таълим муассасалари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш таклифлари маъқулланади.

    05.06.2020, 22:34   Изоҳ (0)   60742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каттақўрғонда 2 та университетнинг филиалини очиш режалаштирилмоқда

    05.06.2020, 22:14

    Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йилига 500 мингта сантехника маҳсулоти ишлаб чиқарадиган корхонани бориб кўрди (фото)

    05.06.2020, 21:59

    Олий суд «Янгиобод» турбазаси ерини олиб қўйиш бўйича вилоят ҳокими қарорини бекор қилди. Иш тадбиркор фойдасига ҳал бўлди

    05.06.2020, 21:38

    Канада коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга 250 минг доллар ажратди

    05.06.2020, 20:59

    Хоразмдаги кучли шамолдан электр тармоқларига жиддий зарар етгани маълум қилинди

    05.06.2020, 20:37

    Абдулла Арипов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзосига айланди

    05.06.2020, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.