Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Шавкат Саматов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзолари таркибидан чиқарилган.

Бундан ташқари, «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзолари орасида молия вазири Тимур Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Олимхон Рустамов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатилла Бекенов, SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси Қобул Шодиев, SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси Қодир Ҳасанов, SFI Management Group бош директори Улуғбек Муҳаммедов, SFI Management Group молиявий директори Азамат Шамсиев, SFI Management Group юридик масалалар бўйича директори Мэлс Аҳмедов ҳам қайд этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 майдаги қарорига асосан «Олмалиқ КМК» 2020—2028 йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 400 минг тоннага, олтин ишлаб чиқаришни йилига 50 тоннага, кумуш ишлаб чиқариши эса 270 тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу натижаларга эришиш учун иккита янги завод қуриш режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрдўғон расман Туркия президенти этиб қайта сайланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)