• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд «Янгиобод» турбазаси ерини олиб қўйиш бўйича вилоят ҳокими қарорини бекор қилди. Иш тадбиркор фойдасига ҳал бўлди

    «Янгиобод» туристик базасининг ери вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилиши юзасидан суд жараёни якунланди. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, Олий суд вилоят ҳокими қарорини бекор қилди.

    Фото: Бехзод Тураев

    Фото: Бехзод Тураев

    Қайд этилишича, Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов коллегияси 5 июнь куни «Янгиобод. Чотқол марвариди» сайёҳлик базасининг назорат шикоятини қаноатлантирди.

    Иш бўйича судьялар коллегияси таркибида Зариф Қурбонов, Махмуд Эшимбетов ва раислик қилувчи судья Шахноза Ахатовалар иштирок этди. Бош прокуратура вакили сифатида катта прокурор Шахноза Умарова иштирок этди. Мажлисда Тошкент вилояти ҳокимининг вакили Азиз Одилов ҳамда бизнес-омбудсман вакиллари Алишер Ҳолиқов ва Сардор Абдурахмоновлар иштирок этди.

    2019 йил 25 январда Тошкент вилояти ҳокими турбазани давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. 2019 йилнинг март ойида турбази эгаси Али Тўхтаев судга қарор устидан шикоят қилган эди, лекин Нурафшон шаҳар маъмурий ишлар бўйича суди ҳоким қарорини бекор қилмади. Апрель ойида Тошкент вилоят маъмурий судлар бўйича судьялар коллегияси ҳам ҳокимлик ҳукуматнинг турбаза бўйича «махфий» буйруғини тақдим этишдан бош тортганига қарамай, қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

    Тадбиркор Али Тўхтаев Олий судга биринчи инстанция суди ва апелляцион инстанцияларнинг «ноқонуний ва асосланмаган» қарори устидан назорат шикояти билан мурожаат қилди. Биринчи мажлис 1 июнь куни бўлиб ўтди.

    Бизнес-омбудсманнинг вакили Алишер Ҳолиқов Тошкент вилоят ҳокимияти объектни олиб қўйиш бўйича қарорга келганида мулк эгасининг розилиги олинмаганлиги боис, суддан биринчи ва апелляцион инстанцияларнинг қарорини бекор қилишни сўради. Бу Ер кодекси нормалари, инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича президент қарорлари, мулкчилик ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги қонуннинг бузилишига олиб келиши билдирилди.

    Алишер Ҳолиқов ҳоким қарорида «Янгиобод» турбазасини олиб қўйишдан аниқ мақсадлар кўрсатилмаганлигини айтиб ўтди.

    Ҳоким вакили Азиз Одилов иш бўйича материаллар орасида ҳоким қарори ҳукуматнинг махфий топшириғига асосан қабул қилинганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ҳокимиятининг хати борлигига эътибор қаратишни сўради.

    Судья Шахноза Ахатова Нурафшон шаҳар маъмурий ишлар бўйича судининг 2019 йил 19 мартдаги ва Тошкент вилояти маъмурий ишлар бўйича суднинг 2019 йил 30 апрелдаги қарорларини бекор қилиш, «Янгиобод Чотқол марвариди»нинг 2019 йил 25 январдаги объектни олиб қўйиш бўйича ҳоким қарорини бекор қилиш бўйича аризасини қаноатлантириш ва суд учун кетган харажатларни қайта тақсимлаш бўйича қарор чиқарди. Судья жараён ёпилганини маълум қилди.

    Турбаза юристи Азимжон Рахматовнинг «Gazeta.uz»га айтишича, ҳокимият Олий Суд қарори устидан шикоят қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    24 январь куни Охангарон туманлараро иқтисодий ишлар бўйича суди чиқарган қарорига кўра, турбаза ўз ҳисобидан 10 гектар ер участкаси ва у ердаги бино ва иншоотларни баҳолаш белгиланган эди. 3 июнь куни суд «Янгиобод» турбазаси вакилларининг иштирокисиз Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжати бўйича тушунтириш берган. Суд турбаза мулкини мажбурий баҳолаш бўйича қарор ижроси юзасидан белгиланган тартибни ўзгартирган.

    «Суд бизнинг иштирокимизсиз Ангрен Мажбурий ижро бюросининг аризасини кўриб чиққан. Суд бундай категориядаги ишларни кўриш бўйича ўз ваколатлари доирасидан чиққан ва суд қарорининг ижроси бўйича тартибни ўзгартирган. Бу алоҳида мурожаат формаси, алоҳида кўриб чиқиш формаси, яъни бу ҳаттоки иқтисодий процессуал кодекснинг турли боблари», — дея таъкидлади юрист.

    Унинг сўзларига кўра, Ангрен МИБ баҳолаш бўйича қонунчиликка зид равишда мустақил равишда баҳоловчиларни ёллаб, 4 июнь куни турбазани мулкини баҳолаш учун ташриф буюрган.

    Суд тушунтиришида қайд этилишича, агар суд қарорининг ижроси жавобгар томонидан ихтиёрий равишда таъминланмаса, Ангрен шаҳар МИБ бўлими «Янгиобод» турбазасига харажатларни юклаб, мулкни баҳолаши мумкин. Азим Рахматовнинг айтишича, турбаза ушбу тушунтиришнинг қачон бўлиб ўтиши бўйича хабар олишмаган. «Бизга бу тўғрисида хабар юборилганми йўқми шубҳамиз бор», — дейди юрист.

    Тадбиркор Али Тўхтаев «Gazeta.uz»га ушбу ғалаба тўғрисида изоҳ берди. «Биринчи навбатда, маънавий дам олиш керак. Нима бўлганлигини тушуниш керак, чунки бу умид берадиган энг охирги имконият эди». Унинг сўзларига кўра, Олий суднинг қарори адолат борлигини ва судларнинг «икки йилдан бери давом этаётган ноҳақликларга» бўйсунмаслигини кўрсатиб берди. «Бу вазият бизга юртимиз учун нимадир қилишга янги куч ва хоҳиш тақдим этади. Курашинг, ҳақиқат — жуда ёқимли нарса», — деди у.

    05.06.2020, 21:38   Изоҳ (0)   35015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канада коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга 250 минг доллар ажратди

    05.06.2020, 20:59

    Хоразмдаги кучли шамолдан электр тармоқларига жиддий зарар етгани маълум қилинди

    05.06.2020, 20:37

    Абдулла Арипов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзосига айланди

    05.06.2020, 19:48

    Мактабгача таълим вазирлиги давлат боғчалари қачон очилиши ҳақида маълумот берди

    05.06.2020, 19:23

    Ўзбекистоннинг «яшил» ҳудудларида 8 июндан очиладиган масжидлар рўйхати эълон қилинди (рўйхат)

    05.06.2020, 19:11

    Ўзбекистон Cotton Campaign’ни 2020 йилги пахта терими мониторингига таклиф қилди

    05.06.2020, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00

    Покистон Хитой билан “бешинчи авлод” самолётлари сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Дунё | 29 июн, 15:45

    Пишган ва мазали меваларни танлаш бўйича 9 маслаҳат

    Маслаҳатлар | 29 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.