Американинг Сент-Луис Мэриленд-Хайц шаҳрида яшовчи Дениэль Шедд онасига селфи суратини юборди ва бир неча дақиқадан сўнг авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади Daily Star.
39 ёшли Шедд ўзининг уч нафар дўсти билан бир моторли самолётда тўрт соат парвоз қилишни режалаштирган эди. Самолётни эркаклардан бири бошқараётган эди.
Шедд парвоз олдидан дўстлари билан тушган селфисини онасига юборган. Суратда тўрт нафар эркак камерага жилмайиб қараб турганини кўриш мумкин. Орадан тахминан беш дақиқа ўтгача самолёт ҳалокатга учраган.
«Улар кўтаринки кайфиятда эди. Улар жуда бахтли эди. Об-ҳаво ҳам яхши эди», — дейди Шедднинг отаси.
У самолёт 1964 йилда ишлаб чиқарилгани, бироқ яқинда йиллик кўрикдан ўтказилганини қўшимча қилган.
Авиаҳалокатга нима сабаб бўлгани айтилмаяпти. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)