Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 2020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 35 кишига кўпайиб, 3909 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар ҳисобланади. Қолган 8 нафари эса аҳоли орасида, шу жумладан 6 нафар Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида қайд этилган.
Айни пайтга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 3082 нафар фуқаро касалликдан тузалишга муваффақ бўлган. Ҳозирда 811 нафар бемор касалликдан даволанмоқда. 16 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)