«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» ДК Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи 400 доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» ДК Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи К.Б., фуқаро З.Д.нинг турар жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқейидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижонда кадастр ходимининг 7800 доллар пора билан қўлга тушиши ортидан филиал раҳбари ишдан олингани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)