Хашлама — кавказ ошхонасига мансуб, машҳур таомлардан бири ҳисобланади.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак:
- Суякли мол гўшти — 500 гр
- Кўкатлар
- Лавр япроғи — 3 дона
- Пиёз — 1 дона
- Сабзи —1 дона
- Помидор — 200 гр
- Зираворлар таъбга кўра
- Тимьян таъбга кўра
- Саримсоқ пиёз — 2 дона
- Гўштни йирик шаклда тўғраб қозонга солинг.
- Сабзи, пиёзни ўртасидан иккига бўлинг, кўкатларни ҳам йирик-йирик қилиб тўғранг.
- Тўғралган сабзавотларни гўшт устига солинг.
- Қозонга масаллиқлар устини қоплайдиган миқдорда сув солинг.
- Шўрва қайнаб чиққанидан кейин кўпикларини олиб, паст оловда 1 соат қайнатинг.
- Пиёз ва помидорни ярим думалоқ шаклда тўғранг.
- Шўрвага таъбга кўра зиравор, тимян ва лавр япроғи қўшинг.
- Тўғралган пиёз ва помидорни ҳам қўшинг.
- Қозон қопқоғини ёпиб, 2,5-3 соат давомида димлаб пиширинг.
- Петрушка ва саримсоқ пиёзни тўғранг ва овқат сузилганидан кейин солиб аралаштиринг.
Мавзуга доир:
- Турк ошхонасининг машҳур таоми «Искандар кабоб»ни уй шароитида тайёрлаймиз
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)