Лавлаги халқ табобатида кўплаб касалликларни олдини олиш, овқат ҳазм қилишни яхшилаш ва профилактик мақсадларда қўлланилади. Ундан тайёрланган таом, салат ва ичимликлар фойдали ва витаминларга бой бўлади.
Эътиборингизга тетиклаштирувчи витаминларга бой лавлагили шарбат рецептини тақдим қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- Лавлаги — 1 дона
- Сабзи — 2 дона
- Олма — 1 дона
- Мева ва сабзавотларни ювиб, тозаланг,
- Маҳсулотларни кубик шаклида кесиб, шарбатини сиқиб олинг.
- Шарбатга таъбга қараб лимон сувини ҳам қўшиш мумкин.
Изоҳ (0)