Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, 2 июнь куни тахминан соат 11:37 да Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Беруний кўчасида жойлашган «Икром Азиз» МЧЖга қарашли универсал («пропан—метан—солярка») ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юзага келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та «ЗИЛ-130» ёқилғи ташиш автомашинаси ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан, 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган. Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда.

Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар