Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Ҳоким ва ёшлар» лойиҳаси доирасида телевидение орқали ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.
Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ахборот хизматининг хабар беришича, мулоқотда ҳокимга 4 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти бандлик, кредит олиш, бўш ер майдонларидан фойдаланиш ва хорижга чиқиш масалалари бўлиб, ёшлар шу борада ёрдам сўраган. Шунингдек, таълим, фан, ахборот коммуникациялари ва бошқа йўналишларда ўз таклифларини билдирган.
Ёшларнинг мурожаат ва таклифлари шу куннинг ўзида ўрганилиб, айримлари ижобий ҳал этилган. Муддат талаб қиладиганлари бўйича эса тегишли бошқармаларга топшириқлар берилган.
Шуҳрат Абдураҳмонов учрашув сўнгида карантин ҳолатидан келиб чиқиб, ойнинг сўнгги шанбасида ҳам жонли эфир орқали онлайн мулоқотга киришиб, ёшлар муаммосини ҳал қилишга ваъда берган.
Изоҳ (0)