Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram саҳифасида болаликдаги суратини эълон қилди.
«1996 йил, Қизилюрт тумани, Кироваул қишлоғидаги мактаб йилларим. Маълумот учун, оқ бош кийим ва оқ кўйлакдаги менман. Чўнтак бўм-бўш, ҳазил, бўш эмас», — дея суратга шарҳ қолдирди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, россиялик яккакурашчи апрель ойида чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун Тони Фергюсонга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ мазкур жанг коронавирус сабаб бекор бўлди. Натижада Тони UFC 249 мусобақасида Жастин Гэтжига қарши баҳс олиб борди ва муддатидан аввал мағлубиятга учраб, рақибига вақтинчалик чемпионликни топшириб қўйди. Эндиликда кузда Ҳабиб ва Гэтжи ўртасида жанг бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)