Лас-Вегасдаги Royalty Exotic Cars салони 302 минг километр йўл босган Lamborghini Huracan автомобилини сотувга қўйди. 2015 йилда ишлаб чиқарилган ижара суперкари учун 130 минг доллар сўрашмоқда — бу мазкур модель учун рекорд даражадаги паст нарх ҳисобланади, деб хабар беради Car & Driver.

Фото: Royalty Exotic Cars

Royalty Exotic Cars ижара фирмаси эгасининг сўзларига кўра, сотувга қўйилган Lamborghini Huracan ўз нусхалари орасида дунёда энг кўп йўл босган модель ҳисобланади. Huracan 300 минг километрдан ортиқ йўл юрган ва уни 1900 га яқин одам бошқарганига қарамай, суперкар фақат бир марта енгил аварияга учраган.

Фото: Royalty Exotic Cars

Суперкарлар камдан кам ҳолларда бу қадар эксплуатация қилинади, беш йил давомида минилган машина салони бироз таъмирлашга тўғри келган: модель 12,9 минг километр йўл босганида дилер унинг узатмалар қутисини алмаштириб берган, шунингдек, ҳар 8000 километрда унинг мойи ҳам янгиланган.

Фото: Royalty Exotic Cars

Бошқа ижара автомобилларига қараганда Royalty Exotic Cars’нинг Lamborghini’сини омади чопган: 2015 йилда харид қилинган Ferrari 458’нинг трансмиссияси етти марта алмаштирилган, Lamborghini Aventador ва McLaren 650S эса ёниб кетиш оқибатида жиддий зарар кўрган.

Бу қадар кўп масофа босганига қарамай, Lamborghini салони яхши сақланган, ялтироқ дискалар ва орқа шиналар худди янгидек. Модель 610 от кучига эга 5,2 литрли V10 атмосфера двигатели ёрмида ҳаракатга келади.

Фото: Royalty Exotic Cars

Фото: Royalty Exotic Cars

Фото: Royalty Exotic Cars

Салон мазкур Lamborghini учун 130 минг доллар сўрамоқда. Бу АҚШда сотиладиган шу турдаги минилган суперкарлар учун энг паст нарх ҳисобланади.