1967 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Impala’нинг эгаси узоқ вақтдан буён автомобилини қайта тиклаш билан шуғулланиб келган, бироқ кунларнинг бирида хизмат сафаридан қайтиб келгач, машинасини топа олмаган. Маълум бўлишича, севгилиси у йўқлигида машинани чиқиндихонага ташлаб юборган, деб хабар беради Motor.
Эркак тўрт эшикли Chevrolet Impala’ни 2019 йилнинг февралида сотиб олган ва реставрация қилишга киришган. Шундан сўнг, у иккита машина сиғадиган гаражи бор уй ҳам сотиб олган. Вақт ўтиши билан машинанинг деталлари бутун гаражни эгаллаган ва шу сабаб эркакнинг севгилиси ўз машинасини қўйишга жой топа олмай қолган.
Хизмат сафаридан қайтиб келган эркак гараждаги Chevrolet Impala ва унинг эҳтиёт қисмлари ўрнига қизнинг машинасига дуч келган. Маълум бўлишича, эркак йўқлигида қиз маҳаллий чиқиндихона ишчиларига мурожаат қилиб, машинани олиб кетишларини сўраган. Таъкидланишича, Impala’ни қайта таъмирлаш учун эркак 11 минг доллардан ортиқ пул сарфлаган. Chevrolet Impala эгаси зудлик билан полицияга мурожаат қилган ва собиқ севгилисини судга берган.
Уйда кузатув камералари бўлгани сабаб автомобиль чиқиндихонадан топилган. Эндиликда эркак барча эҳтиёт қисмларни автомобилга қайта қотириб чиқишни режалаштирмоқда, у бутун иш жараёнини камерага суратга олган.
Изоҳ (0)