Россияда 27 май ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар 8 338 нафарга ошди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 577 кишига камдир.
Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатда умумий ҳисобда 370 680 киши коронавирусга чалинган.
Сўнгги суткада касалланганларнинг энг кўпи Москва (2 140 нафар), Москва вилояти (793 нафар), Санкт-Петербург (387) шаҳарларида аниқланган.
Шунингдек, сутка давомида 161 нафар бемор, умумий ҳисобда эса 3 968 нафар бемор вирус қурбони бўлган. 26 май куни 174 киши, 25 май куни 92 киши, 24 май куни эса 153 киши коронавирусдан вафот этганди.
Касалланганларнинг 11 079 нафари тузалиб, уларнинг умумий сони 142 208 нафарга етган.
Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича 9,4 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.
Изоҳ (0)