Россияда беш ёшли мушукда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Россельхознадзорга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Таъкидланишича, бу «Россияда мушукда коронавирус аниқланган илк ҳолат ҳисобланади».
Мушукка ташхис бир ҳафта олдин қўйилган, ҳайвон ҳозирда «яшаш жойи бўйича» карантинда сақланмоқда.
Россельхознадзод раҳбарининг ўринбосари Николай Власовнинг айтишича, «ҳозирча мушукларга нисбатан ҳеч қандай антикоронавирус чораларини кўриш шарт эмас».
Аввалроқ АҚШда илк бор мушукларда ҳам коронавирус қайд этилганди. Ундан аввалроқ эса Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғида йўлбарс коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)