Санкт-Петербургдаги Ford Market тюнинг-ательеси муҳандислари учинчи авлод Ford Focus базасида сариқ спидстер яратди. Тайёр бўлган модель McLaren Elva спорт спидстерининг ҳамёнбоп версиясини ёдга солади, деб хабар қилади Motor.
Узоқ давом этган модификациялар натижасида Focus томсиз қолган. Бундан ташқари, классик спидстерга ўхшаши учун хэтчбек эшикларидан, олд ва ён ойналари, шунингдек, орқа ўриндиқларидан айрилган. Ҳамёнбоп моделнинг ташқи кўриниши шундай ишланганки, у бир қарашда McLaren Elva ва Ferrari Monza SP2’ни ёдга солади.
Машинага Ford’нинг классик ўриндиқлари ўрнига, спорт курсилари ўрнатилган. Автомобиль пневматик подвеска, улкан мультимедиа монитори билан жиҳозланган, бироқ унинг марказий вентиляцион тешики мавжуд эмас.
Дастлабки маълумотларга кўра, спидстерга 150 от кучига эга 2,0 литрли бензин двигатели ўрнатилган бўлиб, PowerShift автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Изоҳ (0)